Президент Наманганга ташрифни Поп туманидан бошлади. Бу ҳақда раҳбари ЎзЛиДеП Актам Хаитов хабар қилди.
"Давлат раҳбари бугун 26 июнь куни Наманган вилоятидаги ташрифни Поп туманида ташкил этилган мевали боғ билан танишишдан бошлади. Боғда интенсив навли, испаниядан келтирилган ўрик кўчатлари, қатор орасига полиз маҳсулотлари экилган. Шу ерда мева сабзавотчилик соҳасини ривожлантириш лойиҳалари тақдимоти қилинди. Мен ҳам иштирок этдим. Давлат раҳбари мева сабзавот туманлари ҳокимликлари бошқарув тизимини замон талаблар асосида қайта кўриб чиқиш, сувни тежаш технологияларини кенг жорий қилиб қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни ўзлаштиришни кенгайтириш юзасидан топшириқлар бердилар", - деб ёзади Хаитов телеграмдаги расмий каналида.