Наманганда туманлар муайян қишлоқ хўжалик экинларига ихтисослаштирилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Поп туманидаги “Нуран уз” мева-сабзавотчилик кластерига ташрифи пайтида айтган.
Наманган вилоятида туманларни муайян қишлоқ хўжалик экинларига ихтисослаштириш, жумладан, Косонсой, Чортоқ, Янгиқўрғон туманларини боғдорчиликка йўналтириш лозимлиги қайд этилди, - дейилади Президент матбуот хизмати ахборотида.
- Бошқа йўлимиз йўқ. Еримиз жаннат, бундан фойдаланиб, Наманганни бошқа ҳудудларга намуна қилишимиз керак, одамларни уйғотишимиз лозим. Йилма-йил фойдаланиш шарти билан ерини, уруғини, кўчатини, маблағини берамиз, қолган ҳаракат одамларнинг ўзидан бўлиши керак. Шундай қилмасак эртага натижамиз бўлмайди, - деди Президент кластер фаолияти билан танишиш жараёнида.