Президент иштирокидаги йиғилишда эскича тушунчада қолиб кетган раҳбарлар йўқ эмаслиги қайд этилди

Президент иштирокидаги йиғилишда эскича тушунчада қолиб кетган раҳбарлар йўқ эмаслиги қайд этилди
Айни вақтларда Наманганда Шавкат Мирзиёев иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

– Кейинги пайтларда анъанага айланганидек, бир-биримиз билан очиқча гаплашиб, муаммоларни маҳаллалардан бошлаб туманлар миқёсида ўртага ташласак, шу асосда бир йилга режа қилиб олсак, ўйлайманки, ушбу йиғилишимиздан кўзланган натижага эришамиз. Энг катта мақсад-муддаомиз – одамларни рози қилиш. Шу боис бугун вилоят фаоллари, ҳар бир туман мутасаддилари ўзларининг таклифларини бериши керак. Келгуси йилга қандай режалар қиламиз, қандай имкониятларимиз бор, бугун шуларни гаплашамиз, – деди йиғилишда давлатимиз раҳбари.

Президентимиз жойларда ютуқлар борлигини, ўзгаришлар бўлаётганини, лекин булар ҳали бизнинг олган марраларимизга мос эмаслигини таъкидлади.

– Тўғри гапни гапирган одам – ислоҳотларга хайрихоҳ. Аччиқ гаплардан тўғри хулосалар чиқариб йўлимизни топиб олишга ҳаракат қилсак, энг катта маррамиз шу бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда эскича тушунчада қолиб кетган раҳбарлар йўқ эмаслиги қайд этилди. Пандемия шароитида юзага келган инқироз пайтида иқтисодиётни тиклаш жуда оғир масала экани, бу жойлардаги ижро органлари мутасаддиларидан катта масъулият талаб қилиши таъкидланди. Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича энг мақбул йўлни топиб, иқтисодиётни юргизиш, иш ўринлари яратиб, аҳолининг бандлигини таъминлаш энг катта масала бўлиб қолаётгани айтиб ўтилди.

Учрашувда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, соҳа ва тармоқларда янги лойиҳаларни амалга ошириш, инвестицияларни жалб қилиш, камбағалликни қисқартириш юзасидан вазифалар белгиланди, - дейилади матбуот хизмати ахборотида.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Метоморф 29 июн 2020 22:38
    Тугри бунака рахбарлар хар бир вилоят ва ташкилотда бор.Агар шундай кетсак коррупциядан холи демократик давлат куришимизга ишонаман.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ректор истеъдодли талабалар билан учрашув ўтказди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов Биокимё, Муҳандислик физикаси институтлари...
2-11-2024, 13:08

Самарқанд давлат университети Ургут филиалида талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди…

Самарқанд давлат университети Ургут филиалида давлат хусусий шерикчилик асосида 400 ўринли замонавий талабалар турар жойи ва шинам ошхона...
2-11-2024, 12:59

Самарқанд шаҳри кунида samarqandim.uz веб-сайтига асос солинди…

18 октябрь – Самарқанд шаҳри куни. Мазкур сана муносабати билан Самарқанд давлат университетида “Ўтмиши шарафли, бугуни саодатли, келажаги...
18-10-2024, 23:38

Самарқанд давлат университетига Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Азиз ташриф буюрди...

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда икки...
10-10-2024, 17:23

Самарқанд давлат университетига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ташриф буюрди…

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда СамДУ...
10-10-2024, 17:19
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент иштирокидаги йиғилишда эскича тушунчада қолиб кетган раҳбарлар йўқ эмаслиги қайд этилди