Боз устига Шаҳноза Носирова ҳам, унинг турмуш ўртоғи Суннат Рўзиев ҳам ишсиз. Шаҳнозага ёш болалари таъминоти учун давлат томонидан 400 минг сўм нафақа берилади. Қайнонаси Назира момо Расулова 340 минг сўм пенсия олади, холос. Камбағалликнинг сабабини оила аъзоларининг бирортасида ҳам касб-корнинг йўқлиги, қўлидан тайинли иш келмаслиги билан изоҳласак тўғри бўлади.
Депутат Арзиқул Шеров бу оилада юзага келган муаммога Қарши шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари билан биргаликда ечим топишга ҳаракат қилди. Оиланинг яшаш шароитлари, иш билан банд этилмаганлиги, 7 нафар оила аъзоси 1 сотих ҳовлида қисилиб яшаётгани инобатга олиниб, Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгашида тузилган махсус комиссия томонидан мурожаатчига 2 сотих ер ажратиш бўйича масала кўриб чиқиладиган бўлди. Шунингдек, депутат мазкур оила аъзолари бандлиги таъминлаш бўйича тегишли ташкилотлар билан иш олиб бормоқда.
O`zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати