Бугун 1 июль куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Унда ИИВ матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов Андижондаги ҳодиса бўйича вазирлик номидан узр сўради.
“Ҳар бир айбдорга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Шундай қилиб биз тизимни шаффофлаштирамиз. Содир бўлган воқеа бўйича барчадан узр сўраймиз. 30 майдаги Андижонда бўлган ҳодиса бизнинг камчилигимиз ҳақида доим эслатиб туради”, – дейди Ғиёсов.
Эслатиб ўтамиз, Андижонда эркак ИИБ биносидаги қийноқдан сўнг вафот этган. Кеча давлатимиз раҳбари йиғилишда содир бўлган воқеа юзасидан ҳеч ким узр сўрамаганини танқид қилган эди.