Сурхон эли сайёр қабуллар натижаларидан мамнун

Сурхон эли сайёр қабуллар натижаларидан мамнун
Сурходарё вилояти аҳолиси учун Саросиё, Олтинсой, Қизриқ ва Термиз туманларида ташкил этилган оммавий қабулларда Президент Администрацияси, Халқ қабулхоналари, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Марказий банк каби 12 та вазирлик, идора ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этди.

Уч кун давом этган оммавий қабулларда 900 га яқин фуқаронинг мурожаати тингланди. Шундан 336 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 136 нафар мурожаат эгасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, 339 та мурожаат ижроси юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, назоратга олинди.

Мурожаатлар соҳалар бўйича таҳлил қилинганда, уларнинг асосий қисми уй-жой олиш, моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти ҳамда банк-молия, солиқ, суд, ишга жойлашиш, ишга тикланиш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари, табиий газ, электр таъминоти ҳамда йўлларни таъмирлаш бўйича келиб тушган. Оммавий қабуллар давомида аксарият мурожаатлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар ўз жойида ҳал этилиб, мурожаатчиларнинг талаби қондирилди.

Хусусан, қабул давомида эҳтиёжманд, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилалар вакилларига тикув машинкалари, духовка ва газ плиталари, ногиронлик аравачалари топширилди. Туманнинг “Салиобод” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Дилноза Ғаниева барвақт ота-онасидан жудо бўлди. Натижада вояга етмаган синглиси билан ёлғиз қолди. Бу хам етмагандек ишсизлик дард устига яна бир дард эди. Турмуш ташвишлари энди Дилнозанинг зиммасида. Шу боис, унинг сайёр қабулга иш сўраб қилган мурожати тезда ўрганилиб шу ернинг ўзида унга тикув мошинаси олиб берилди.

Қизириқ ва Бандихон туманлари вилоятимизнинг ижтимоий шароити нисбатан оғир ҳудудларидан саналади. Шу боис Республика миқёсидаги раҳбарлар томонидан мазкур ҳудуд аҳолисининг муаммо ва ташвишларини бартараф этишга йўналтирилган оммавий қабуллар Қизириқ туманида ташкил этилди. Сайёр қабул давомида 500 нафарга яқин фуқароларнинг мурожаатлари ечимига киришилар экан амалий натижалар дарров бўй кўрсатди. Мисол учун, Бандихон туманининг “Сарой” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Чоршанби Элмуродов бундан 5 йил аввал бахтсиз ходиса туфайли тўшакка михланиб қолган эди. Тошкент шаҳридаги малакали шифокорлар кўригидан ўтган воҳадошимизга жарроҳли муалажасидан сўнг юриши мумкин деган хулоса бор. Бироқ Чоршанби аканинг иқтисодий имконияти чекланганлиги боис у киши мустақил ҳаракат қилшдек неъматдан бебеҳра эди. Оммавий қабул эса Чоршанби Элмуродовнинг ҳаётида янги сахифа очилишига сабаб бўлди. Унинг даволаниши учун керакли маблағ ажратилди.

Суннат Насриддинов ва Сирожиддин Самадов жиноят содир қилганлиги учун суд томонидан уларга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган эди. Қаҳрамонларимизнинг ҳулқ атвори ўзгарганлиги, чин кўнгилдан пушоймон бўлганлиги ҳамда тузалиш йўлига ўтганлиги сабабли Термиз туман жиноий ишлар бўйича судига Термиз туман пробация гуруҳи томонидан тақдимнома киритилди. Тақдимнома, мазкур сайёр қабулда ташкил этилган судда кўриб чиқилиб қаноатлинтирилди. Суннат Насриддинов ва Сирожиддин Самадов Ўзбекистон Респубуликаси жиноят кодекисининг тегишли моддасига асосан муддатдан илгари шартли равишда озод қилинди.

Оммавий қабул давомида олдинги ана шундай очиқ мулоқотлар жараёнида кўтарилган масалалар ижобий ечим топгани, одамларни рози қилиш йўлида ҳаётга татбиқ этилаётган туб ислоҳотлардан мамнун эканини билдириш учун келган юртдошларимиз ҳам кўп бўлди.

Мисол учун, Марям Муҳаммедова Президент Халқ қабулхонаси томонидан вилоятда ташкил этилган илгариги оммавий қабулда ички ишлар органлари тизимида фаолият олиб бораётган ўғли ишдан ноҳақ бўшатилгани юзасидан мурожаат қилган эди. Ўтган давр мобайнида бу масала мутасадди идора ва ташкилотлар томонидан ҳар томонлама холис кўриб чиқилиб, адолат қарор топди. Бундан табиийки, унинг барча оила аъзолари, авваламбор, онаизорнинг кўнгли тоғдек кўтарилди.

Бир сўз билан айтганда, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвиши билан яшаш мутасаддиларнинг энг асосий мақсади бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Сурхон эли сайёр қабуллар натижаларидан мамнун

Ўхшаш янгиликлар

  1. мехмон 2 июл 2020 08:58
    ХАЛҚНИ РОЗИ ҚИЛСА БУЛАР ЭКАНКУ. ФАҚАТ БУНАҚА ТАДБИРЛАР ОЛДИНДАН ЭЪЛОН ҚИЛИНСА ЯНАДА ЯХШИ БУЛАР ЭДИ.АЙРИМ МАСАЛАЛАР БЎЙИЧА ХАЛҚ САРСОН БУЛИБ ЮРМАС ЭДИ.
  2. МАХБУБА 1 июл 2020 16:15
    НЕГА ШУНДАЙ КАБУЛЛАР ТУГРИСИДА ОЛДИНДАН ХАБАР ТОПМАЙМИЗ
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Сурхон эли сайёр қабуллар натижаларидан мамнун