Шавкат Мирзиёев барча тижорат банклари раисларига коррупцияга чек қўйиш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев барча тижорат банклари раисларига коррупцияга чек қўйиш бўйича топшириқ берди
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда банк соҳасида стратегия ижроси ва трансформация жараёни муҳокама қилинди.

Йиғилишда 6 та тижорат банки – “Ипотекабанк”, “Саноатқурилишбанк”, “Туронбанк”, “Асакабанк”, “Алоқабанк” ва “Агробанк” молиявий диагностика, истиқболли стратегияларни ишлаб чиқиш ва хусусийлаштириш масалалари бўйича халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни бошлагани таъкидланди. Бироқ, бошқа банкларни трансформация қилиш ишлари етарли даражада фаол олиб борилмаётгани танқид қилинди.

Бу камчиликни бартараф этиш учун банклар фаолиятига хос бўлмаган функцияларни хатловдан ўтказиш, Марказий банк ҳузуридаги Қайта тайёрлаш корпоратив марказида аввало жойлардаги банк ходимлари учун банклар трансформациясини тушунтириш бўйича ўқув дастурларини ташкил этиш топширилди.

Йиғилишда банкларнинг кредит портфели ва лойиҳалар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди. Стресс-тестлар натижаларига кўра, муаммоли кредитлар улуши бир неча баробар кўпайиши мумкинлиги, бу эса банк тизими учун жиддий хатар экани қайд этилди.

Шу муносабат билан муаммоли кредитларни ҳудудлар кесимида батафсил таҳлил қилиб, кредит портфели сифатини сақлаб қолиш бўйича таъсирчан механизм ишлаб чиқиш кўрсатмаси берилди. Марказий банк барча тижорат банклари кредит портфеллари хатловдан ўтказилгач, қийин аҳволга тушиб қолган ҳар бир мижознинг молиявий имкониятларини тиклаш бўйича аниқ чораларни ишлаб чиқиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Йиғилишда банк тизимида коррупцияга барҳам бериш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Давлатимиз раҳбари барча тижорат банклари раислари коррупцияга чек қўйиш, комплаенс-назорат каби таъсирчан механизмларни жорий қилиш бўйича қатъий чоралар кўриши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Давлат активлари бор тижорат банкларида ҳукуматдан олинган маблағлар ҳиссаси ҳамон юқорилиги танқид қилинди.

Хусусан, бундай кредитлар улуши Қишлоқ қурилиш банкда 41 фоизни, Ипотека банкда 32 фоизни ташкил этади. Ўтган йили банкларга давлат кафолати остида қарийб 600 миллион долларлик кредит линиялари жалб қилинган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 570 миллион долларни ташкил қилади. Шу билан бир қаторда, аҳолининг жамғарма ва муддатли депозитлари улуши йирик банкларда ўртача 5 фоизни ташкил этади, холос. Шу муносабат билан Марказий банкка тижорат банкларига аҳоли омонатларини жалб этиш бўйича қўшимча таклифлар ишлаб чиқиш топшириғи берилди.

Президентимиз банклар молиявий ресурсларни давлат ёрдами ва кўмагисиз, мустақил жалб қилишлари зарурлигини қайд этди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан Марказий банк ва тижорат банклари раҳбарлари ахборот берди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Shona 14 июл 2020 15:40
    Eee hali beri koruppsiya yòqolmaydi. Bu ketishda bòlsa kadrlar ham qolmaydi. Birgina universitetni òzida qanchadan qancha talaba pul bilqn kirgan. Kirgan anavi yerda yarim ball yetmiy qogan bechoralar kirolmay yiĝlab òtirishadi.Keyin pul bn kirgan "talabalar"institutni tugatib nma qilishadi faqatgina davlatga ziyon keltirishadi. Anavi yerdagi aqillilar esa chetga òqib malakali mutaxassis bòlib yetishadi. Shuning un bizlarda haligacha yaxshi kadrlar yòq. Shuning un ham rivojlanish bòyicha orqadamiz
  2. Зико 8 июл 2020 11:02
    Ислом банкингини жорий қилмаса бўлмайди
  3. Сир 8 июл 2020 09:39
    Банкларни ходимларини 100% алмаштириш керак.Имтиёзли кридерлар ўзлари ва танишларига бошқа борса ойлаб йиллаб ололмай юради.Банклар БАНК ХОДИМЛАРИГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ,
  4. Комил 7 июл 2020 23:00
    Банкдан хар бир оила дастури асосида кридит олиш учун 2019 йилда хужжат топширгандим 2 йилдан бери навбат келмайди
    Бош прократура приздент кабулхонасига куп маратоба мурожат килдим лекин кридит олиш учун навбат келмайди банкда танишингиз ёки пора бермасангиз киридит ололмайсиз
  5. Бобиржон 7 июл 2020 22:30
    Нега имтиезли кредит 7%лик кора мол сотиб олишга бекор килинябди ешлар кузи етганини оладию ёки бу банкларни ишими
  6. Темур 7 июл 2020 21:21
    хозир банкларда таниш билиш булиб кетган бегона борса пайсалга солади ресурс йук дейди лекин банк ходимлари ва кариндоши танишлари кредитни олади мана карупсия
  7. Дилноза 7 июл 2020 06:33
    Кам микторда кридит олиш мумкунми 3 000 000 сум
  8. Метоморф 6 июл 2020 21:54
    Банклар судхурлик маскани булиб колди.Халкка бериладиган кредитларнинг фоизлари жуда баланд.Одам бир илинжда ишини битирай деб кредит олади банклар эса уларни кийнаш билан оввора.Айрим банклар(Халк банки ва Агробанк)ходимлари мижозларга купол муносабатда булишади.Буларни тузатиш кийин.
  9. женис . Нукус 6 июл 2020 20:53
    24 % - 30 % микрозайюм хозир банкларда.
    вообще-то кимбат процент....
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Шавкат Мирзиёев барча тижорат банклари раисларига коррупцияга чек қўйиш бўйича топшириқ берди