Видео: Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида ноқонуний гуруҳлар фаолиятига чек қўйилди

Видео: Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида  ноқонуний гуруҳлар фаолиятига чек қўйилди
Жорий йилнинг июнь ойида ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида ўтказилган тезкор тадбирда “жиҳодчилар” оқимининг 15 нафар маҳаллий ёшлардан иборат яширин гуруҳи фаолиятига чек қўйилди.

Аниқланишича, гуруҳни ташкил этган шахс Россия Федерациясида мавсумий ишлаши давомида экстремистик ва террористик ташкилотлар тарафдорлари таъсирига тушган ва уларнинг бузғунчи ғояларини қўллаб-қувватлаган.

Кейинроқ ишлаш учун Бойсун туманидан борган ўз ватандошларини ҳам бу йўлга даъват қилган.

Таъкидлаш лозимки, 1986–2002 йиллар оралиғида туғилган гуруҳ аъзолари 2016-2019 йилларда меҳнат мигранти сифатида Россия Федерациясида ишлашлари вақтида ўзаро йиғинлар ўтказишган ва экстремистларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган «Абу Салоҳ», «Абдуллоҳ Зуфар», «Содиқ Самарқандий»ларнинг аудио ва видео мурожаатларини тинглаб, хайрихоҳлик билдиришган.

Шунингдек, Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти сафига бориб қўшилиш масалаларини муҳокама қилишган.
Бундан ташқари, улар Суриядаги сафдошларига пул маблағлари ҳам юборишган.

Турли муддатларда, кетма-кет Ўзбекистонга қайтиб келганларидан кейин ҳам улар ўзларининг ноқонуний фаолиятларини давом эттиришган.
Гуруҳ аъзоларининг яшаш манзилларида ўтказилган тинтув тадбирлари давомида диний мазмундаги аудио ва видео файллар сақланган 30 дан ортиқ мобил телефонлар, 55 та флеш карта, 54 та DVD дисклар, компьютер ва планшет борлиги аниқланиб, уларда сақланаётган маълумотларни экспертизадан ўтказиш учун процессуал тарзда расмийлаштирилиб олинди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан берилган экспертиза хулосасига кўра, ноқонуний гуруҳ аъзоларидан олинган материаллар ақидапарастлик ва экстремистик ғоялар билан йўғрилган бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, сақлаш ва тарқатиш тақиқланади ҳамда Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Шунингдек, Жиззах вилоятида ҳам бу каби ноқонуний фаолият кузатилди.

Хусусан, 1998 йилда Жиззах шаҳрида туғилган фуқаро 2017-2019 йилларда Туркия давлатида ишлаши давомида диний экстремистик ва террористик ташкилотлар ғоялари таъсирига тушиб, уларни ўз атрофидагиларга тарғиб қилиб келган.

Даставвал, у 2000 йилда туғилган укасини ўз таъсири остига олган.

Ака-укалар «Одноклассники» ижтимоий тармоғи орқали экстремистик оқим ғояларини фаол қўллаб-қувватлашган.
Сўнгра эса «Телеграм» мессенжерида виртуал гуруҳ яратиб, ушбу гуруҳга аъзо бўлганларга нисбатан тарғибот ишларини олиб боришган.
Улар «Абу Салоҳ», «Абдуллоҳ Зуфар», «Абдуллоҳ Бухорий», «Маҳмуд Абдулмўмин» каби экстремистик оқимлар ғоявий раҳнамоларининг маърузалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, сақлаш ва тарқатиш таъқиқланган материаллар рўйхатига киритилганлигини билсаларда, уларни ўз танишларига тарқатиш билан шуғулланишган.

Ушбу виртуал гуруҳга Жиззах шаҳрида ва Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи 1983-1998 йиллар оралиғида туғилган 23 нафар ёшлар аъзо бўлишган.

Улардан 250 дан ортиқ аудио-видео шаклдаги диний материаллар ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда аниқланган ҳолатлар юзасидан суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Видео: Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида ноқонуний гуруҳлар фаолиятига чек қўйилди