Алишер Саъдуллаев Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот канали хабар қилди.
Маълум бўлишича, Президент қарори билан Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори лавозимига тайинланган.
Шунга кўра Саъдуллаев Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган.
Маълумот ўрнида, Ёшлар ишлари агентлиги 2020 йил 30 июндаги Президент фармони билан ташкил этилди.