Сурхондарёдаги туманларнинг бирига яқинда академияни битирган 33 ёшли эркак ҳоким бўлди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
1987 йилд Олтинсойда туғилган Шоҳжаҳон Абдуллаев бугун, 11 июлда бўлиб ўтган Халқ депутатлари Ангор тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туманга ҳоким этиб тайинланган. Бунгача Абдуллаев вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган.
Янги ҳоким 2009 йилда Термиз давлат университетини, 2020 йилда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Туманнинг аввалги ҳокими Усмон Туропов вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлангани учун лавозимидан озод этилган бўлган.