Депутат Мақсуда Ворисова коронавирус билан касалланганлар сони ошиб кетишида аҳолини айблади. Бу ҳақда депутат интервью давомида айтган дея хабар қилди УПЛ.
Ворисова аҳоли карантин қоидаларига риоя қилмагани ва шу сабабга кўра касалланганлар сони ошиб кетганини маълум қилди. Депутатнинг фикрича, фуқаролар карантин қоидалари юмшатилишини нотўғри қабул қилди ва масофа сақлаш ҳамда ниқоб тақиш каби қоидаларга бўйсунмай қўйди.
"Касаллик тарқалиши билан карантин қоидаларини жорий қилдик. Ўшанда фуқаролар карантинга риоя қилишди. Шундан сўнг касалланганлар сони кескин камайди. Касалланганлар сони камайгач карантин чекловларини енгаллиштирдик. Аҳоли касалликни енгдик деб аввал ўрнатилган қоидаларга бўйсунмай қўйди. Буларнинг ҳаммаси коронавирус билан касалланганлар сони ошишига сабаб бўлди", - дейди Ворисова.
Таъкидлаш жоиз, Ворисованинг асли касби шифокор. Депутат аҳолини айблаш билан бирга карантин даврида молиявий қийинчиликка тушиб қолганлар оиласини қандай боқиш кераклиги ҳақида тавсиялар бермади.