Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда давлатимиз раҳбари мамлакатда коронавирусга таҳлил топшириш бўйича қулай тизимни ишлаб чиқиш кераклигини айтиб, бу бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.
"Таҳлиллар коронавирус билан зарарланишнинг олдини олиш, касалликни эрта аниқлаш, симптомсиз ва енгил кечаётган беморлар билан олиб борилаётган даволаш ва назорат тадбирларини амалга оширишда янги стратегияларни қўллашни талаб қилмоқда.
Республика махсус комиссияси бу борада тезлик билан барча зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.
Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бир кун муддатда амалдаги тест-таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиб, аҳоли учун қулай тизимни ишлаб чиқсин", - деди Президент.