«Ўқитувчи ва ўқувчи 3 ой пахта, 1 ой чопиқ, 15 кун пилла ва кўча супириш билан овора эди. Ҳозир мактабларда бу нарсалар йўқ-ку» – Президент

«Ўқитувчи ва ўқувчи 3 ой пахта, 1 ой чопиқ, 15 кун пилла ва кўча супириш билан овора эди. Ҳозир мактабларда бу нарсалар йўқ-ку» – Президент
Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда давлат раҳбари мактабни битирган ўқувчиларнинг билими ҳақида гапирди.

“Ёшлар мактабдан кетди мактаб раҳбарлари эътиборсизлиги билан нимага шунча 11 йил ўқитиб уларга касб бермаганимизга ким жавоб беради деган савол ҳаммамизни қийнаши керак. Шу сабабли мактабнинг юқори синфларидаёқ касбга ўқитиш тизимини жорий этиш ҳаётнинг ўзи бизга мажбур қиляпти. Агар шуни қилмасак болаларимизни тарбия қила олмаймиз. Уларга шароит ярата олмаймиз.

Мактабнинг олдига савол қўйишмиз керак: Нимага ота-она репетитор топиб, боласини олий таълимга киритяптию, нимага давлат шунча пул сарфласа-да, мактаб битирувчиларининг 50 фоизи ҳам олий таълимга кирмаяпти?”, –деди Президент.

Шавкат Мирзиёев ушбу масалани депутатлар қонуний томонини кўриб чиқиши кераклигини айтди. Президент бу талабларни бундан 3, 5, 10 йил олдин қўйиш имконияти бўлмаганини таъкидлади.

“Ўқитувчи ҳам, ўқувчи ҳам 3 ой пахта, 1 ой чопиқ, 15 кун пилла ва кўча супириш билан овора эди. У пайтлар бу масалани қўя олмас эдик. Ҳозир бу нарсалар йўқ-ку мактабда. Энди талаб қўйишга вақт соати келди десак, бу ҳам тўғри бўлади”, – дейди Шавкат Мирзиёев.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Сирли 17 июл 2020 10:25
    Мен Совет даври ёқламоқчи эмасман.Лекин уша даврда таълим 3 ой пахта, 2 ой чопиқ ва шанбаликлар бўлса ҳам ўқитувчилар фақат синф журнали билан синфга қирса ҳам билим, касбга қизиқиш юқори эди.Чунки касбга қизиқни ўқитувчи шаклантирар эди. Бир синфдан 60-70 % ОТМ кирар эди.Ҳозирчи,,,,,,,,,, Совет таълим тизими хозирги кунда Финландияда сақланиб қолган.Бу давлат таълим бўйича дунёда етакчилардан хисобланади.Ўқувчиларда касбга қизиқишни ўйғотолса ўқувчи ўзи ўқийди.ТЕСТ усули фикрлаш ва нутқни йўқ қилди. Ўқутуввчилардан тест олишди айрим вилоятларда 70-80 % ўқитувчилар паст балл олиишди.Уларнинг ўқувчилари ўта оладима.Айрим холларда ўзимизда тестдан ўтолмайди ,лекин чет элдаги бир неча олий ўқув юртига ўқишга киради.Қанчадан қанча чет элда ўқини тугаллаб уша ерда ишлади. Докторликни ёқлаганлари қанча.Агар таълимдаги муаммоларни биринчи навбатда бартараф қилинмаса ривожланиш бўлмайди.Чет элни хуроз қандти ширин экан деб юрмасдан Ўзимизни МИЛЛИЙ тизимни яратиш керак.У келажакда ўз мевасини берсин.
  2. Дангал 17 июл 2020 01:52
    Жумонг хак гап рахмат
  3. Fikrcha 16 июл 2020 17:48
    Xoxlamaymiz, darrov sharoitini ro'kach qiladi, bazi biri yolg'iz ona, ba'zibiri kasal orttirgan sabalar ko'p. Bu masala o'ta jiddiy masala aslida. Bu kelajakni belgilaydigan, davlatni rivojlanishini ta'minlaydigan masala. Marhamat ishdan tashqarida nima muammosi bolsa fuqaro sifatida hal qilsin no ishmi ish, otti kallasiday o'qituvchi ga oylik berilyaptimi berilyapti. Bo'ldida endi maynavozchilik. Nafaqa yoshi etdimi Marhamat damini olsin shu yoshgacha shogird etishtirsin bunga ham qo'shimcha haq to'lash kk zaruriyat bo'lsa. Agar chin ko'ngildan dars bergan bo'lsa o'qituvchi Nafaqa yoshidan keyin ishlayolmaydi aslida. Asablar etib keladi.
  4. Fikrcha 16 июл 2020 17:19
    Davlatim tomonodan talab o'ta qattiq va ayovsiz bo'lishi kk. Sal talab kuchaytirilsa o'qituvchi yozishni boshlaydi. Endi bizga qo'yib bersa nimalani
  5. и.р 16 июл 2020 16:27
    Каракалпак,
    тугри лэкин маншундан бошланади хаммаси каттани хурмат кимаса уни гапини эшитмаса дариситни хам тингламайди бошкаларга халакит килиб узига шэрик килади а уктувчига кэсак жигилдонни эмас виждонни ургатиш кэрак шунда эй тухта манга давлат ишониб касибни бэрди ман нима килишм кэрак узимни устимга ишлашим кэрак дйди маншунака тарбиуавий тушунтиришлар олиб бориш кэрак
  6. Каракалпак 16 июл 2020 14:47
    И.Р. Каттани хурмат килган Билан инсон билимли булмайди
  7. и.р 16 июл 2020 08:21
    Аввалом бор хаммага ассаломуалайкум мактабларда манавий диний талим тарбияни. Уктувчиларга хам укувчиларга хам ургатиб бориш кэрак бунда гап куп нэгадэсангиз агар укувчида каттани хурмат килиш узи укимаса бошка укувчиларга халакит бэрмслик ва вактини бухуда сариф килгани уахши эмас гунохлигини ургатиш кэрак.Укутувчи эса оладиган ойлигини халол килиб ойиласига олибкиришини ва касбини сув-истимол килиш бу гунох ишлигини ургатадига манави диний тарбияви дарсларни хам укитишни йулга куйиш кэрак шунда яхши булади иншаоллох...
  8. Fikrcha 16 июл 2020 03:52
    JUMONG, O'QITUVCHI BILIMSIZ AKSARIYATI. GAP aybdorni qidirishdamas. Gap BILIMSIZLIKDA. Institutga kirishi bu baholash mezonining bir bo'lagi bolsa ikkinchi bo'lagi o'qituvchini bilimini to'g'ridan to'g'ri tekshirish. Va o'qituvchini NG bilimiga qarab institut domlasining qo'ygan bahosiga javobgarligini ko'rib chiqish kk manimcha. Va iltimos umuman sovet davrini ishlatmang, ko'ying bu gaplarizni. U o'sha davr uchun yaxshi ishlaga hozir uchun ishlamaydi. Faqat qattiq talabgina tizimni yaxshilaydi. Nafaqadagilarni javobini berish kk. O'zi ishsizlik darajasi yuqori bolsa, qaysi nafaqadagi ingliz tilini biladi, hamma yangi ma'lumot ingliz tilida bolsa, tajribasi emish. Bu eski tajriba, mahoratni doimiy oshirib turilmasa bo'lmaydi.
  9. Fikrcha 16 июл 2020 03:37
    Jumong, aksariyat o'qituvchilarda bilim past tushundizmi ularga oshirilmagan holatdagi oylik ham ko'p aslida. Man o'zimam o'qituvchi man. Bilimli ko'chada bozorchi o'qituvchi bo'p turibdi. Nima oylik orttirganimiz bilan ota ona bolasi dan talab qilgan bilan o'qituvchi bilimli bolarmidi. Yaxshi taklif o'qivchini bilimli bn o'qituvchini baholash. Bu baholashning bir bo'lagi ikkinchisi o'zini bilimimni to'g'ri dan to'g'ri tekshirish bu ikkinchi qismi. Maktab o'qituvchini bilimiga qarab oliy talimdagi professorning Institutida shu o'qituvchi ga qo'ygan bahosiga javobgarlik talabi bolishi kk. Qo'ying u sovet davrizni iltimos. U tizim o'sha davr uchun ish bergan endi bermaydi.
  10. Жумонг 15 июл 2020 19:25
    Укитувчи эмас укувчи ва ота онаси айбдор кундуз амаки сал уйлаб гапириш керак. Сабаби болани олдин укитувчи урса сукса ота она тарафини олмас эди хозир катикрок гапирса урди худо укитувчига кун йук. Кейин пули тулангандан кейин ота она боладан талаб килади текширади шунинг учун репититор яхшида. Бепулни кизиги йук чунки у теккин. Гапирса гап куп. Тизим йук бизда шунинг учун хеч качон ривожланмаймиз. Узимизни эски совет таълими дунёда энг зур укитиш таълим тизими булган ушани шакллантириш керак синовдан утганку. Нима керак йук нарсаларга ишониб америка ясаб, сал мия билан маслахатлашиш керак. Ким нима олиб кирса кул куйиш керак дегани эмас олдингиздагилар хам хом сут эмган оддий банда холос.
  11. Каракалпак 15 июл 2020 14:35
    Биринчидан Олий билим юртига укишга кирди дегани билимли дегани эмас чунки тест синови бу лотерея , иккинчидан Олий укув юртида битирди дегани билимли дегани эмас, иш жойидан узини Канака специалист эканини курсатгандан кейин коллективнинг умимий характеристикаси Билан мактаб укитувчиларга ойлик бериш керак ва домлаларгаям хурматли Ozbek
  12. Jahon 15 июл 2020 11:47
    O'qituvchi kuchli bilimli bo'lsa ota onani ham joyiga boshida sal qiynaladi. Bu narsa butun DUNYODA bor. O'qituvchdan bilim talab qiladigan davr kelgan oylik yaxshimi endi talab qilish kk. Izlanishimiz kk. Gap tomom.

    O'qituvchi kuchli bolsa, repititorga borish shartmas, repititor ham o'qituvchi. U kuchli doimiy o'zini ustiga ishlaydigan o'qituvchi. O'qituvchilardan qattu talab qilishimiz kk. Ko'pining o'zida bilim yo'q.
  13. Maktab 15 июл 2020 11:27
    Repititorga boradigan o'quchilar jon dili bilan ilm olishga intilgan o'quchilar!Ularni oilasida ham tarbiya boshqacha,bilim olishi uchun barcha kerakli sharoitni yaratib beradi!Maktabdachi, bilim oolishni jon dili bilan istagan 10 ta o'quvchiga kitob desa ko'ngli ayniydigan 30 ta takasaltangni qo'shib qo'yamiz!Yana o'qituvchidan natija kutamiz! Maktabda ota onalarni barchasi ham farzandining ilim olishiga e'tior bermaydi!Majlisda ham o'sha 10 nafar o'qiydigan bolaning ota -onasi kelib o'tiradi!Bezorilarnikini challab chaqirib olamiz ,chunki ularni har kuni qiladigan ,hammani asabiga tegadigan bitta ortiqcha qilig'i bo'ladi! Ularning ota -onasiga esa gap gapirganni foydasi yo'q!Maktadagi ò'qituchilarning barchasida qon bosim,asabbuzarlik holatlari !Qachonki shularni oldi olinmas ekan biz kutgan natijaga erisha olmaymiz!
  14. O`ZBEK 15 июл 2020 08:54
    Менинг фикримча Узбекистонда мактабларни битирган укучиларининг Олий Талим Юртларига кирганига караб рейтингини аниклаб чикиш керак ва шу рейтингига караб уша мактаб уша вилоят мактаблари укитувчиларига ойлик иш хакларини белгилаш керак. Бу РЕЙНИНГ курсаткичларига битирувчи укувчиларнинг ва укийдиган укувчиларнин талими ва тарбиясини, Билим мусобакаларида олинган уринларини хам киритиб мактабларни рейтингини аниклаб, Уша мактаб укитувчиларига шунга караб ойлик маош тулаш керак. ретинги яхши булса укувчилари билимли ва тарбияли булса УКИТУВЧИЛАРИ оши булсин катта ойлик иш хаки тулансин. Агар укувчилар талими ва тарбияси паст булса бу мактаб УКИТУВЧИЛАРИ укувчилар билан ишламаган шунга яраша ойлик маоши хам пастрок тулаш керак. ШУНДА ХАКИКАТ КАРОР ТОПИШИ МУМКИН. БОШКА ЙУЛИ ЙУК ДЕБ УЙЛАЙМАН. ШУНГА КРАБ УКИТУВЧИЛАР ХАМ УЗ УСТИДА ИШЛАБ УЗ МЕХНАТИГА АЧИНИБ УКУВЧИГА ДАРС УТИШИ МУМКИН. ТАНИШ БИЛИШЧИЛИК ВА ДАРС УТМАЙ ОЙЛИК ИШ ХАКИ ОЛИШЛИК ЙУКОЛАДИ.
  15. х 15 июл 2020 05:43
    Уринбой тугри айтибди вазир жаноблари Шерматов ишлвмаяпти ва ишлатолмаяпти.курук гап булиб колган.Мен мактабларда узгариш курмаяпман.ремлнтга йиг унга йиг бунга йиг.укитувчиларда жонланиш йук.буни курмокчимисиз хонадан чикиб мактабларни айланинг вазир жаноблари
  16. Уринбой 15 июл 2020 00:11
    Кампир.чолига
    Эх.чол.шуниям.билмайсанми.
    Каридим.жинни.булдим.деган.экан
    Таьлим.хали.хам.тешик.кулча.ахволда.
    Менга.таьлим.вазири.портифелини.бир.ойга.бериб.турилара.
    Таьлимда.канака.ислотлар.булишини.курасизлар
    Жаноб.Шерматов.ишламаябти.Ахвол.уша.уша.
    Мавжуд.укитувчиларни.билими.паст.дуне.караши.тор
    Ана энди.укитучида.билим.,.....?.булиаса.,
    Канака.килиб.укувчига.беради
    Э́ски.саркитлардан.гилопатчиликлардан.холос.булишимиз.кеоак
  17. Уринбой 14 июл 2020 23:52
    Кари.генерал.кампирига.хой..менга.кара.гардеробингда.куйлакларинг.жуда.куп.ичида.хали.киймаганлари.хам.бор.
    Лекин качон.карамай.битта.куйлакди.кийганинг-кийган
  18. Jahon 14 июл 2020 23:09
    Qoil raxmat sizga kattakon, endi boldi hamma sohaga qattiq talab qoyish kk. Kontrakka bir amallab kirgan bola, bakalavrni tugatib magistr bolib, yana phd ham bolyapti. Boldi nafaqa yoshidagilar tizimdan chiqishi kk, aynan ta'limda. Urra, urra nima va kimga kk. Oliy talim, xalq talimi tizimni nima bolishi dan qatiy nazar soatdek ishlashi kk. Bitta savodsiz bilimsiz 30 tani oquvchini o'qitadi. 30 ta savodsiz yuzlab savodsizlarni Davlat hamma sharoitni imkon qadar qildi. Endi boldi da Oliy talim. Xalq talimi umuman talim tizimiga kotta etibor berishimiz kk. O'qituvchi xarakter yomon bolsin mayli, lekin bilimli bolsin. Hayotda xato qolsayam mayli, lekin bilimli bo'lsin. Hurmatli prezident raxmat kattakon talabni o'ylab otirmasdan juda qattiq qilishimiz kk. Bozor tizimi ta'limda ham ishlasa keyin rivojlanamiz. Talab qattiq bolishi kk. O'qituvchini ozini bilimimni tekshirish kk.
  19. Навбахор 14 июл 2020 22:56
    Албатта репетиторга борган кирадида институтга ,хали эрта мана Энди когозбозликдан кутиляпмиз ,битта синфда 34 та укувчи Бизда хеч качон какикат булмаган булмайдиям, Ман совет даврини укувчисиман лекин инстутга уз кучим Билан киролмаганман корупсия кучли булган,мустакил булгандан Кейин кеч институтга кирганман,лекин совет даврида укитувчи- битта дафтар Билан кириб шунаканги тушунтирар эди китобга караш шарт эмас эди, дарсдан кейин продуленка булар эди унга алохида укитувчи- дарсларимизи мажбурлаб килдиргизар эди соат 17.да кетар эдик уйга ,билимимиз етарли эдию лекин институтга кириш пул Билан эди хозир аксинча
  20. A. L. 14 июл 2020 22:54
    Bu haqiqat
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » «Ўқитувчи ва ўқувчи 3 ой пахта, 1 ой чопиқ, 15 кун пилла ва кўча супириш билан овора эди. Ҳозир мактабларда бу нарсалар йўқ-ку» – Президент