Тошкент шаҳар ҳокими ва Соғлиқни сақлаш вазири ҳайфсан олди

Тошкент шаҳар ҳокими ва Соғлиқни сақлаш вазири ҳайфсан олди
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев раислигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида пандемия билан боғлиқ вазият муҳокама қилинди.

Йиғилишда пойтахт ва Тошкент вилоятидаги коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган ишлар кескин танқид қилинди.

"Вирус юқтирганлар сони пойтахтда 4 минг 92 тани ва Тошкент вилоятида 1 минг 498 тани ташкил этмоқда. Бу бутун мамлакат бўйича касалларнинг 40 фоизи деганидир. Тошкент шаҳрида коронавирусдан ўлим сони ҳам кескин кўпайиб, 45 тага етган.

Президент бундай ачинарли ҳолатлар аҳолининг ҳақли шикоят ва эътирозларига сабаб бўлаётганини таъкидлади.

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва даволаш бўйича Тошкент шаҳридаги ишларни талаб даражасида ташкил этмагани, эпидемиологик вазиятнинг салбий ўзгаришларига тайёр бўлишни таъминламагани, бу касаллик билан “пастга тушиб” мукаммал шуғулланмагани учун Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга ҳайфсан эълон қилинди. Шаҳар ва вилоятнинг барча сектор раҳбарлари жиддий огоҳлантирилди", - дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.

Ўхшаш янгиликлар

  1. сир 20 июл 2020 15:46
    Мирзаобод туманига качон шифохона курилади катта туманда оддий шифохона йукку вазир жаноблари
  2. Улугбек 17 июл 2020 21:39
    Шунча имкониятингиз була туриб шу ахволга тушиш нимани билдиради?.
    Жавоби виждониларга ҳавола агар кийнаса.
  3. Каракалпак 16 июл 2020 13:12
    Ишдан олиш керак
  4. Чаён 16 июл 2020 10:27
    Уртак Шадманов Алмалыкка келип куринг .больницага во где тамаша.
  5. Дангал 16 июл 2020 10:07
    Кизи Сенга айтаман келиним сен эшит
  6. Хакикатга зор инсон 16 июл 2020 07:01
    Эркатойлар яна кутилиб колибдида .
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Тошкент шаҳар ҳокими ва Соғлиқни сақлаш вазири ҳайфсан олди