Бош прокурор Тошкентдаги 1700дан ортиқ дорихоналар раҳбарлари расман огоҳлантирилганлигини маълум қилди

Бош прокурор Тошкентдаги 1700дан ортиқ дорихоналар раҳбарлари расман огоҳлантирилганлигини маълум қилди
Бош прокурор Тошкентдаги 1700дан ортиқ дорихоналар раҳбарлари расман огоҳлантирилганлигини маълум қилди. Бу ҳақда кун нашри хабар қилди.

Маълум бўлишича, кеча президент раислигида бўлиб ўтган йиғилишда Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевга муҳим топшириқлар берилган. Хусусан, дорихоналарда дори-дармонларга, тиббиёт воситаларига бўлган эҳтиёжни тўлақонли қондиришга алоҳида эътибор қаратиш бўйича алоҳида топшириқ берилган. Йўлдошев бу бўйича қилинган ишлар хусусида қуйидагича маълумот берди.

"Бу борада кечанинг ўзида прокуратура органлари томонидан Тошкент шаҳридаги мавжуд 1700дан ортиқ дорихоналар раҳбарлари расман огоҳлантирилди.

Коронавирусдан профилактика қилиш учун 5 турдаги ва касалликни даволашга мўлжалланган 9 турдаги мажбурий тартибдаги дори воситаларини камида 1 ой, ёки 2-3 ойлик захирасини тўлиқ таъминлаш ва уларни арзон нархларда аҳолига сотиш тартиби ҳам жорий қилинди", - дейди Бош прокурор.

Аввалроқ президент раҳбарларга дори воситаларининг нархи устидан назорат ўрнатиш бўйича топшириқ берган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида халқаро академиклар форуми ўтказилди…

Самарқанд давлат университетида “Яшил энергиянинг барқарор ривожланишини жадаллаштириш, олий таълимнинг глобаллашувига кўмаклашиш”...
Кеча, 22:15

Марказий Осиёга қайтарилган ИШОНЧ…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақада янги сиёсий муҳит яратиш борасидаги тарихий хизматлари ҳақида Марказий...
9-08-2024, 20:07

Самарқанд давлат университетига 5 юлдузли университет мақоми берилди...

Самарқанд давлат университети дунёнинг энг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS), Times Higher Education каби рейтинг агетликлари билан яқиндан...
23-07-2024, 22:05

Самарқанд давлат университети Эроннинг Шараф технология университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади…

Самарқанд давлат университетига Эроннинг Халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик маркази раиси, фан, технологиялар ва билимларга асосланган...
28-06-2024, 15:25

Самарқанд давлат университети академик лицейи битирувчиларига диплом топширилди…

Самарқанд давлат университети академик лицейи битирувчилари учун “Янги Ўзбекистон ёшлари, билиб қўйки, сени Ватан кутади” номли битирув...
21-06-2024, 23:17
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Бош прокурор Тошкентдаги 1700дан ортиқ дорихоналар раҳбарлари расман огоҳлантирилганлигини маълум қилди