Андижонликлар қандай муаммоларни кўтаришди?

Андижонликлар қандай муаммоларни кўтаришди?
Президент Администрацияси ҳамда Халқ қабулхонаси масъул ходимлари бошчилигида Андижон вилоятида ташкил қилинган оммавий қабулларда асосий эътибор – мурожаатларда кўтарилган муаммоларни жойига чиқиб ўрганиш ва ҳал қилишга қаратилди.

Хусусан, Асака, Бўстон ва Қўрғонтепа туманларида ташкил қилинган қабулларда мазкур ҳудудлардан ташқари Марҳамат, Булоқбоши, Жалақудуқ, Хўжаобод, Балиқчи, Шаҳрихон, Улуғнор туманлари, Андижон ва Хонобод шаҳарлари аҳолисини ўйлантираётган масалалар ўрганилди.

Таъкидлаш керакки, мулоқотлар давомида тадбиркорлар муаммоларига ҳамда аҳоли бандлиги таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, Асака тумани “Унгут” маҳалласида хусусий боғча ташкил қилган Шуҳрат Жўраев 5 ойдан буён даромадсиз қолиб оғир аҳволга келиб қолган эди. Унинг мурожаатидан сўнг мазкур муассаса давлат-хусусий шериклик асосида фаолият олиб борадиган бўлди. Тадбиркорга ажратиладиган субсидия карантиндан сўнг уларнинг оёққа туриб олишига катта ёрдам бўлади.

Жалақудуқлик тадбиркор Миродил Жўраевнинг мурожаати асосида унга “Достонобод” маҳалласида 100 ўринли хусусий мактабгача таълим муассасаси қуриш учун имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди. Қўрғонтепалик тадбиркор Ёрқиной Нурматованинг мурожаатидан сўнг унга қарашли нодавлат мактабгача таълим муассасасига табиий газ тармоғи тортиб берилди.

Асакалик тадбиркор Ҳалимахон Қурбоновага қарашли “Наврўз” корхонасида трикатаж маҳсулотлари тайёрланмоқда. Ишбилармон аёл фаолиятини янада кенгайтириш ва маҳсулотини экспорт қилиши учун қўшимча бино, бино қуриш учун эса ер керак. Унинг мурожаатидан сўнг мавжуд тартиб-таомиллар доирасида Асака тумани Наврўз даҳасидан 4 сотих ер ажратиб берилди.

Бўстонлик тадбиркор Элёрбек Ҳайдаров эса анча йиллик тажрибага эга. Паррандачилик йўналиши бўйича кластер тизимини йўлга қўйган ҳамюртимиз яна бир неча истиқболли лойиҳаларни амалиётга жорий этиш истагида оммавий қабулга келди. Унинг мурожаатидан сўнг яна қўшимча парандачилик кластери ташкил этиш ва озуқаси учун ер ажратиш масаласи ҳал бўлди.

Балиқчилик Шоҳида Деҳқонова эса қабулдаги мурожаатидан сўнг шу куннинг ўзида Мактабгача таълим вазирлиги билан давлат-хусусий шерикчилик асосида 100 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қуриш учун келишув битимини имзолади. Шу йил якунигача тадбиркор янги муассаса фаолиятини йўлга қўяди.

Асака ва Қўрғонтепа туманларидаги қабулларда ўнлаб инсонлар доимий ишга жойлаштирилди. Дейлик, асакалик Фарида Аҳмаджонова мактабгача таълим ташкилотида иш бошлади. Ёлғиз аёлга қўшимча даромад бўлиши учун соғин сигир ҳам олиб берилди. Олий маълумотли менежмент бўлатуриб иш тополмай юрган Турсунали Худоёровга ҳам ўз мутахассислиги бўйича иш топиб берилди.

Избоскан туманидаги оммавий қабулда ижтимоий кўмакка муҳтож кўплаб оилаларнинг қатор муаммолари ҳал қилиб берилди. Дейлик, Азиза Мадаминовага 2 ёшли фарзандини жарроҳлик амалиёти асосида даволаш учун Избоскан тумани ҳокимлиги ҳисобидан зарур маблағ ажратилиши билан яна бир оиланинг кўп йиллик масаласи ҳал қилинди.

10 кун аввал Избоскан тумани “Маданият” маҳалласида яшовчи Акмалжон Жумабоевнинг хонадони бутунлай ёниб кетди. Боз устига ёнғин икки қўшнисининг уйига ҳам зарар берди. Оқибатда, кулга айланган хонадон эгаси ниҳоятда оғир аҳволда қолди. Оммавий қабулдаги мурожаатдан сўнг Акмалжон Жумабоевга уйини тиклаб олиши учун зарур қурилиш материаллари олиб бериладиган бўлди.

Жами Андижон вилоятида ташкил қилинган оммавий қабулларда 832 нафар фуқаронинг 857 та масалага оид мурожаатлари кўриб чиқилди. Уларнинг 298 таси жойида ҳал этилган бўлса, 218 та мурожаат эгасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилди, 341 та мурожаат бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Андижонликлар қандай муаммоларни кўтаришди?