Ўзбекистонда давлатга хоинлик қилган икки кишига суд ҳукми ўқилди

Ўзбекистонда давлатга хоинлик қилган икки кишига суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистонда давлатга хоинлик қилган икки кишига суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд хабар қилди.

Маълум бўлишича, икки фуқаро - А.Ярбабаев ва Е.Ярбабаевалар ЖКнинг 157-моддаси (давлатга хоинлик қилиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланган. Уларнинг иши бўйича суд бир неча ой давом этган. Ҳарбий судда сўнгги суд жараёни бўлиб ўтган ва тўпланган барча далилларга кўра уларга суд ҳукми ўқилган. Ярбабаев ва Ярбабаевалар юқоридаги жиноятни содир этганликда айбли деб топилган ва А.Ярбабаевга 11,5 йил қамоқ жазоси тайинланган.

Е.Ярбабаевага эса ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Лекин унинг тергов ва судда жиноятларни фош этишга фаол ёрдам берганлиги ва ишдаги бошқа жавобгарлигини енгиллаштирувчи ҳолатларни эътиборга олиб, суд тайинланган жазони ўтамасдан туриб ҳам унинг хулқини назорат қилиш орқали тузатиш мумкин, деган қатъий фикрга келди ва 3 йил синов муддати белгиланган ҳолда шартли равишда жазодан озод этилган.

Олий суд ахборотида ушбу икки фуқаро ҳақида бошқа тафсилотлар берилмаган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. FIDOYI VATANPARVAR 17 июл 2020 22:50
    O'RISGA SOTILGAN , SOTQIN
  2. ИЛХОМЖОН 17 июл 2020 21:59
    Хоинлар кечирилмаслиги керак,кечирилмаслиги шарт!!!!!Буларди шунча йил бокгунча,2 дона ук"хадя"килинса яхши буларди.
  3. Дангал 17 июл 2020 18:29
    Сотадиган Нимамиз бор экан а багрикенг узбек булсак
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ўзбекистонда давлатга хоинлик қилган икки кишига суд ҳукми ўқилди