Фарғонада ички ишлар ходими ҳоким бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.
Маълум бўлишича, вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Шуҳрат Мўминов Фарғона тумани ҳокимлигига тайинланган.
Вилоят матбуот хизмати ахборотида туманнинг аввалги ҳокими маҳаллийчиликка, ўзбўларчиликка йўл қўйгани ва депутатлар ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамжиҳатликда ишни ташкил қила олмагани учун ишдан олинган.
Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда бир нечта раҳбарлар ишдан олингани хабар қилинган эди.