Актам Хаитов: Сув хўжалигини ривожлантиришнинг 10 йилга мўлжалланган концепцияси тасдиқланди

Актам Хаитов: Сув хўжалигини ривожлантиришнинг 10 йилга мўлжалланган концепцияси тасдиқланди
Сув — ҳаёт манбаи, мўл ҳосил гарови. Азалдан халқимиз сувни табиатнинг бебаҳо неъмати деб билган ва уни тежаб, оқилона фойдаланишга эътибор берган. Халқимизнинг сувни зарга, сувчини заргарга менгзашида ҳам чуқур маъно бор. Негаки, у туфайли муборак замин гул ва боғларга айланади.

Шу боисдан сўнгги йилларда мамлакатимизда ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш ва ривожлантириш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 10 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармони бу борадаги ишлар кўламини кенгайтиришда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Нега деганда, мазкур Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепцияси тасдиқланди. Унга кўра, мамлакат сув хўжалиги соҳасида 10 йилда қатор кўрсаткичларини яхшилаб, сув ҳисобини юритишда рақамли технологияларни жорий этади.

Сув омборлари, сел-сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини ҳамда ишончли ишлашини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларининг жорий қилинишини янада кенгайтириш ва давлат томонидан рағбатлантириб бориш, ушбу соҳага хорижий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш Концепциянинг устувор йўналишлари этиб белгиланди.

Мазкур ҳужжатда 2030 йилга қадар қуйидаги кўрсаткичларга эришиш ҳам назарда тутилган:

биринчидан, суғориш тизимларининг фойдали иш коэффициентини 0,63 дан 0,73 гача ошириш;

иккинчидан, сув таъминоти паст даражада бўлган суғориладиган ер майдонларини 560 минг гектардан 190 минг гектаргача камайтириш;

учинчидан, шўрланган суғориладиган ер майдонларини 226 минг гектарга камайтириш;

тўртинчидан, Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларининг йиллик электр энергияси истеъмолини 25 фоизга камайтириш;

бешинчидан, 100 та йирик сув хўжалиги объектларида сувни бошқариш жараёнларини автоматлаштириш;

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сувни тежайдиган технологиялар билан қамраб олинган ерларнинг умумий майдонини 2 миллион гектаргача, шу жумладан, томчилаб суғориш технологиясини 600 минг гектаргача етказиш ҳамда сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида 50 та лойиҳани амалга ошириш белгилаб қўйилгани ҳам диққатга сазовордир.

Муҳим вазифалардан яна бири – Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясида белгиланган вазифаларни 2020−2022 йилларда амалга ошириш бўйича «Йўл харита"си тасдиқланиб, унда сув ресурсларини бошқариш, сувдан самарали фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш бўйича самарали механизмларни жорий этиш мақсадида Сув кодекси ишлаб чиқилади.

Давлатимиз раҳбари фармон билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига зиммасига ҳам алоҳида вазифалар юкланди. Эндиликда Концепциянинг ўз вақтида ва самарали ижро этилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатилади.

Шунингдек, амалга оширилган ишлар тўғрисида вазирликлар ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимларининг ахборотлари ҳар чоракда Сенат, Қонунчилик палатаси ва тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашларининг мажлисларида эшитиб борилади.

Хулоса қилиб айтганда, деҳқончилик кенг ривожланган юртимизда сув ресурсларини оқилона бошқариш муҳим аҳамиятга эга. Соҳага оид мазкур фармон 2020-2030 йилларда аҳолини ва иқтисодиётнинг барча тармоқларини сув билан барқарор таъминлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга хизмат қилади.

Актам ХАИТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Спикери ўринбосари,

OʼzLiDeP фракцияси раҳбари

Ўхшаш янгиликлар

  1. Реалист 18 июл 2020 22:42
    Каракалпак.
    Эшитмадингизми? жазоланишди,хамма лаққа балиқлар ёғда қўғирилиб ейилди.
  2. Каракалпак 18 июл 2020 05:48
    Сардоба Нима булди ?
  3. Фикр. 18 июл 2020 00:11
    Хозирда барчанинг диккат эьтибори ковид-19ни йук килишга каратилиши лозим.
  4. Султон 17 июл 2020 23:29
    Биз куп сув ичмаяпмизи ишкилиб
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Актам Хаитов: Сув хўжалигини ривожлантиришнинг 10 йилга мўлжалланган концепцияси тасдиқланди