Президент Шавкат Мирзиёев кеча бўлиб ўтган йиғилишда тиббиёт коллежларини битирган ҳамшира ва ўша ердаги мутахассисларни ҳозирги жараёнларга жалб этиш кераклигини айтди.
Давлат раҳбари бу бўйича ишлар амалга оширилмаётганлигини танқид қилди.
“Ҳамма вилоятларда тиббиёт коллежлари бор. Уларда муатахассислар, ҳамшираликка аъло ўқиган талабаларимиз бор. Битирганлар бор. Агар ҳар бир туманнинг ҳокими мурожаат қилса энг камида 50-100 нафар мана шундай ҳамшира ва мутахассисларни узоқ қишлоқларимиздан ҳам топсак бўлади. Минг афсус, биз ўзимиз қилмаяпмиз. Битта одамнинг умри билан ҳаммамиз шуғулланишимиз керак”, – дейди Шавкат Мирзиёев.