Ўзбекистонда 30 мингта оила “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан озиқ-овқат ва дори-дармон билан таъминланади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 17 июль куни Президент Шавкат Миризёив раислигида ўтган йиғилишда ушбу мавзуга алоҳида тўхталинган.
"Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш, такрорий экинларни кўпайтириб, уларни харид қилиш ва ғамлаш чора-тадбирлари белгиланди.
Кам таъминланган оилалар аҳволига алоҳида эътибор қаратиш, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 30 мингта муҳтож оилани куз-қиш мавсуми учун зарур озиқ-овқат ва дори-дармон захираси билан таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди", - дейилади матбуот хизмати ахборотида.