Ўзбекистонда поликлиника ва ҚВПлар 24 соатлик иш режимига ўтказилмагани танқид қилинди

Ўзбекистонда поликлиника ва ҚВПлар 24 соатлик иш режимига ўтказилмагани танқид қилинди
Бугун, 20 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистонда поликлиникалар ҳамда ҚВПларнинг имкониятидан фойдаланилмаётганлиги танқид қилинди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати ахбротида маълум қилинган.

"Бирламчи тиббиёт бўғини, яъни оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари аҳолига ёрдам бериш учун 24 соатлик иш режимига ўтказилмаган.

Тошкент шаҳридаги 11 та туман кўп тармоқли марказий ва 64 та оилавий поликиникада ҳар бирида 50 дан 200 нафаргача тиббиёт ходими мавжуд бўлса-да, уларнинг аксарияти куннинг фақат биринчи ярмида беморларни қабул қилишади.

Ҳар бир поликлиникада COVID-19 инфекциясининг енгил ёки симптомсиз кечаётган беморларга консультатив ёрдам кўрсатиш учун шакллантирилган 3 та шифокордан иборат махсус мобил бригада бириктирилган бўлиши керак, аммо айрим бригадаларда умуман врач йўқ.

Деярли барча поликлиникаларда рентген-диагностика кабинетлари мавжуд, лекин уларнинг имкониятларидан умуман фойдаланилмаяпти.

Агар ушбу поликлиникалар аҳолини самарали патронаж хизматини амалга оширса, табиийки, 103 рақамли тез тиббий ёрдамга босим қисқаради ва аҳоли орасида саросима юзага келишининг олди олинади.

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига пойтахтдаги 75 та поликиниканинг имкониятларини, ушбу муассасаларда фаолият олиб бораётган 3 мингдан ортиқ шифокор ва ҳамширани инфекциянинг енгил ва симптомсиз кечаётган беморларга хизмат кўрсатишга 24 соатлик узлуксиз режимда тўлиқ сафарбар қилиш топшириғи берилди.

Шунингдек ушбу фаолиятга жалб қилинаётган шифокор ва ҳамширалар меҳнатини рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилди", - дейилади матбуот хизмати ахборотида.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Мумин 21 июл 2020 09:54
    Қишлоқлардаги ҚОП ва ҚВПларда тез ёрдам шохобчаси бор.Навбатчилик уларга юклатилиб бечора 103 ни нагрузкаси яна кўпаяр эканда.Қилинган жойларда ҳам бир икки кун кейин яна скорий балогардон.
  2. Нодир 20 июл 2020 13:15
    24 соат сафарбар этилаётган врач ва хамширага Мехнат кодекси талабига кура хар бир ортикча вакт ишлагани учун устама иш хак микдори кушилган иш хаки тулаш лозим. Мана битта хамшира опамиз вафот этибдилар, хокимият хамдардлик билдиряпти. Агар вафот этган оиласининг ягона бокувчиси булсачи хамдардлик билдириб тураверишадими?
  3. Дилфуза 20 июл 2020 12:01
    Яхши кадам бупти. Факат Нима учун хамма нарсани Президент этиб туриши керак шуни хеч тушунмайман. Соха вакилларини узини сохаси буйича умуман салохияти, иктидори йукми. Мудраб юрмасдан зарур чораларни куриш кулидан кемидими. Президент хам юзлаб сохага югуруриб чарчаб кетди,шифокорга ойлик кушса вактида бермаса, ижтимоий мухтожга пул ажратила дейилса хокимият органларидаги айрим муттахамлар жигилдонига урса. Аммо сидкидилдан хизмат килаетган барча инсонларга Рахмат. Колганларга аллох инсоф берсин.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ўзбекистонда поликлиника ва ҚВПлар 24 соатлик иш режимига ўтказилмагани танқид қилинди