Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё журналистлари Ассоциацияси талқини бўйича (AJA) Осиёнинг “Йил одами” деб топилди.
Таъкидланишича ғолиблар махсус ҳакамларнинг тавсиялари, ассоциация аъзолари ва ҳар бир ҳудуд вакилларининг қўйган баҳоларига кўра аниқланган.
Давлатимиз раҳбари Марказий Осиёда дўстлик руҳини уйғотгани, қўшни мамлакатлар билан фаол алоқаларни ўрнатгани учун “сиёсат” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.
“Шавкат Мирзиёев 2016 йил декабрда Президент этиб сайлангандан сўнг иқтисодий эркинлик ва инсон ҳуқуларни ҳимоя қилишга йўналтирилган ҳамда сиёсий маҳбусларни озод қилишга қаратилган сиёсий соҳада ислоҳотларни амалга оширди”, – дея таъкидланади нашрда.
Ғолиблар 2019 йил баҳорида AJA’нинг Бош ассамблеясида тақдирланади.