Бугун Ўзбекистон Президенти 63 ёшни қарши олди

Бугун Ўзбекистон Президенти 63 ёшни қарши олди
Бугун Ўзбекистон Президенти 63 ёшни қарши олди. Давлатимиз раҳбари 1957 йил 24 июль куни Жиззах вилоятининг Зомин туманида таваллуд топган.

Шавкат Миромонович Мирзиёев шифокор оиласида туғилган. Миллати - ўзбек. Олий маълумотли, 1981 йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини тугатган. Муҳандис-механик мутахассислигига эга. Техника фанлари номзоди, доцент.

Меҳнат фаолиятини 1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида бошлаб, кичик илмий ходим, катта ўқитувчи, доцент, ўқув ишлари бўйича проректор лавозимларида ишлади.

1990 йили Республика Олий Совети депутатлигига сайланиб, айни вақтда Мандат комиссиясининг раиси сифатида ҳам фаолият кўрсатган.

1992 йилда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими лавозимига тайинланди. 1996-2001 йилларда Жиззах вилояти ҳокими, 2001-2003 йиллар мобайнида Самарқанд вилояти ҳокими лавозимларида ишлаб, мазкур туман ва вилоятларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга катта ҳисса қўшди.

Ижро ҳокимиятидаги фаолияти билан бир пайтда 1995-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг депутати сифатида ҳам мамлакатни сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда демократик ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги муҳим қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жараёнида фаол иштирок этиб, самарали фаолият олиб борди.

Ш.М. Мирзиёев мамлакатимиз мустақилликка эришган илк кунлардан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг юксак ишончини қозониб, унинг яқин сафдоши ва маслакдоши сифатида самарали фаолият олиб борган.

Ш.М. Мирзиёев 2003 йилда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири этиб тасдиқланди ва ушбу лавозимга яна уч марта - 2005, 2010, 2015 йилларда Олий Мажлис палаталари томонидан қайта тасдиқланди.

Биринчи Президент даврида Шавкат Мирзиёев "Меҳнат шуҳрати" ва "Фидокорона хизматлари учун" орденлари билан тақдирланган.

Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов вафотидан сўнг 2016 йил 8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида парламент палаталарининг қўшма қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажариш вақтинча Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юкланди.

2016 йилнинг декабр ойида бўлиб ўтган Президентлик сайловида Шавкат Мирзиёев 88,61 фоиз овоз билан Ўзбекистон Президентлигига сайланди.

Давлат раҳбарининг икки қизи — Саида ва Шаҳноза Мирзиёевалар ҳамда Алишер исмли ўғли бор.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Jaxa 25 июл 2020 01:56
    Yuzga kiring, bu insonga ham qiyin. Kimgadir ishonsa darrov, mahalliychilik qilib o'gziga pul uzatganni kuchliga chqarib zo'r kadr qilib ko'rsatsa, qoganlarni xotinboz buzuqqa chqarsa, bilimiga chiqarsa, asosiy kadr qop ketib kadr yo'q qilib ko'rsatsa, bu odam ham nima qilsin. Haliyam raxmat talimni isloh qilmoqchi, lekin ishonchli kadr yo'qda hammasi yolg'ondaka o'zini ko'rsatadi bittasi talim vaziri mansab olganicha Rosa vaqqiladi hammani kamchiligini ko'rsatib mana bitta sohani berib qo'yivdi maddohlikdan u yoqqa o'tmay qoldi, o'zini yomon ko'rsatgisi yo'q shaytonni. Qani pul berildi etarlicha isloh qil endi. Yana nima bo'lsin to'rt yilda.
  2. Jahongir 25 июл 2020 00:47
    Boshida shunaqa deb o'ylagandim, lekin bu insonga toza vatanparvar yoshlar, kerak xuddi o'zi oldingi prezendentga sadoqatli xizmat qilgandaqa, yonidayilarga ishonch yo'q, bittasi avvalgi kadrlar bo'yicha ishlagan Rustam Qosimjonov, hamma oldingi poraxor rektorlarni qo'ydi, Sadriddin turobjonov g'irt soqqakash, guliston davlat universiteti rektor
  3. FIDOYI VATANPARVAR 24 июл 2020 21:18
    PAHTAKORLAR
  4. Реалист 24 июл 2020 18:27
    Диққат,Ўзбекистонда маддохавирус тарқаляпти.
    Белгилари:президентни номини эшитса ёки расмини кўрса қуллуқ қилишни бошлайди,жуда
    юқумли,эҳтиёт бўлинглар.
  5. и.у 24 июл 2020 16:26
    юртбошимиз бахтимизга сог омон булсин илойим 100 га кирсинлар
  6. Aybolek 24 июл 2020 16:07
    Tugilgan kuningiz muborak bolsin tabriklayman
  7. Абдулло 24 июл 2020 15:08
    Таваоллуд айёмингиз муборак булсин.
  8. Бахтигул 24 июл 2020 14:13
    Хурматли президентимиз тугилган кунингиз муборак булсин. Доим олтин бошингиз омон булсин. Сизнинг борингизга шукур дейман.
  9. Дилноза 24 июл 2020 12:42
    Мухтарам Мирзиёйив Шавкат Миромонович тугилган куниз муборак булсин 100 лага кириб юрин олтин бошиз омон бусин сог булим.
  10. Абдул 24 июл 2020 12:22
    Пайгамбар ёшингиз муборак мухтарам Президентим,100 ларга кириб юринг,илохим
  11. Каракалпак 24 июл 2020 11:11
    Мухтарам президент табриклайман 100 га чикинг
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Бугун Ўзбекистон Президенти 63 ёшни қарши олди