Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида қарорни имзолади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Қарорга кўра Ўзбекистонда бу йилги Қурбон хайити 2020 йилнинг 31 июль куни нишонланади. Қарорда тегишли ташкилотларга мамлакатда диний урф-одатлар ва карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда байрамни ўтказиш учун тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилди.
Шунингдек, қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир А.Н.Арипов зиммасига юклатилди.