Ҳукуматнинг жорий йил олти ойлик ҳисоботида бу борада қилинган ишлар эътиборга моликдир. Хусусан, мамлакат миқёсида:
- 6 500 км оптик толали алоқа линиялари қурилиб, уларнинг умумий узунлиги 43,1 минг км га етказилган;
- операторлар ва провайдерлар томонидан 281 минг портга тенг қурилмалар монтаж қилинган;
- кенг полосали портларнинг умумий сони 2,1 миллионга етган;
- маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш марказини кенгайтириш мақсадида 40 та сервер қурилмаси ва 5 та маълумотларни сақлаш қурилмалари ўрнатилиб, ишга туширилди;
- мобил алоқа тармоқларини ривожлантириш мақсадида 1 148 та мобил алоқа база станциялари ўрнатилган;
- пандемия шароитида ташкил қилинган бепул “1003” қисқа рақамига 475 мингдан зиёд қўнғироқлар қилинган;
- карантин тартиби жорий этилган вақтдан бошлаб барча операторлар умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасалари ўқувчиларига уйдан фанларни ўзлаштириш учун таълим манбаларининг веб-сайтларга, асосий янгиликлар ва расмий маълумотлар веб-сайтларига кириши таъминлаб берилган;
Шунингдек, “UzMobile” ва “Ucell” мобил алоқа операторлари томонидан Тошкент шаҳри ҳудудида 5G тармоғи тест режимида ишга туширилган.
Давлат хизматларини электрон шаклда кўрсатиш бўйича Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 200 турдаги хизматлар онлайн шаклда кўрсатилиши йўлга қўйилган тадбиркорлар ва халқимизга қулайликлар кенгайиб бораётганидан далолатдир.
Шу билан бирга, жорий йилда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича кенг қамровли вазифалар белгиланган.
Ахборот технологиялари соҳаси кенг қамровли. Бугунги кунда олиб борилаётган тизимли ишларга қарамасдан вилоятларда, туманларда интернет тезлиги бугун пойтахтдагидек эмас. Республикамизнинг баъзи ҳудудларида алоқанинг сифати яхши эмаслигидан кўз юммаслигимиз керак. Бу мавжуд инфратузилмани яхшилаш бўйича ҳали жуда катта вазифаларни ҳал қилиш кераклигини кўрсатмоқда.
Мазкур масалалар OʼzLiDeP сайловолди дастурида ҳам эътиборга олинган ва аниқ таклифлар илгари сурилган. Хусусан, мамлакатдаги барча аҳоли пунктлари ва таълим муассасаларига замонавий оптик толали интернет алоқа тизимини олиб кириш ва интернет хизматлари нархини пасайтириш, ташқи интернет каналлари орқали интернет трафиклари сотиб олиш ва мамлакатга тарқатиш бўйича монополлашувга йўл қўймаслик асосий мақсадимиздир. Давлатимиз раҳбарининг «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 апрелдаги қарори ҳам айнан шу вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган.
Актам ХАИТОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси Спикери ўринбосари,
OʼzLiDeP фракцияси раҳбари
Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси Спикери ўринбосари,
OʼzLiDeP фракцияси раҳбари