Актам Хаитов: Тадбиркор нафақат ўзига, балки ўзгаларга ҳам фойда келтиради

Актам Хаитов: Тадбиркор нафақат ўзига, балки ўзгаларга ҳам фойда келтиради
Ҳар бир ҳалол ризқ билан даромад топувчи инсон ўзи, оиласи ва мамлакат учун наф келтиради.

Пандемия шароитида давлатнинг қўллаб-қувватлови билан бирга “Саховат ва кўмак” ҳаракатида ўн минглаб тадбиркорлар, фермерлар ва ишбилармонлар фаол қатнашиб, халқимиз оғирини енгил қилишга баҳоли қудрат ҳисса қўшмоқда. Албатта, бундай бағрикенг ва танти юртдошларимизнинг ишлари таҳсинга лойиқ. Улар бу билан чекланиб қолмай, муқим иш жойига эга бўлмаганларни ҳам банд қилишда фаоллик кўрсатишаётир. Бунинг натижаси ўлароқ, ҳукуматнинг Парламентга тақдим этган олти ойлик ҳисоботида жорий йилда 300 мингдан зиёд ишсиз фуқаро иш билан таъминлангани қайд этилган.

Хусусан, 1,3 млрд АҚШ долларига тенг 28 та йирик лойиҳа ишга туширилиши ҳисобига 3,9 мингта, ҳудудий инвестиция дастури доирасида қиймати 9,5 трлн сўмлик 2 мингдан ортиқ лойиҳа ҳаётга татбиқ этилиши натижасида 27,9 мингта янги иш ўринлари яратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сон қарорига мувофиқ, жорий йилнинг ўзида 67 та фаолият тури бўйича 200 мингдан ортиқ фуқаролар ўзини ўзи банд қилишига имконият яратилди.

Давлат раҳбарининг 20 июльдаги ПФ-6029-сон Фармони билан эса 15 дан ортиқ (8 таси солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар, 7 таси тадбиркорлар учун яратилган енгилликлар) имтиёзлар тақдим этилгани, аввалгиларининг муддати узайтирилгани ҳам айни вақтида бўлди.

Бундай кенг кўламли чора-тадбирлар тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга, иш жойларини сақлаб қолиш билан бирга қўшимча бандлик ва бюджет тушумларини таъминлашга ҳам хизмат қилади.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал-демократик партияси депутатлари, фаоллари партиянинг асосий электорати бўлган тадбиркорлар, фермерлар, томорқа ер эгалари билан доимий мулоқотда. Қабул қилинган фармон ва қарорлар мазмунини тушунтириш билан биргаликда, мавжуд муаммоларни тезкор тартибда ҳал этишда ҳам амалий ёрдам кўрсатиб келишмоқда.

Жумладан, айни пайтда тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ қуйидаги масалалар ўрганилаяпти:

- экспорт фаолиятидаги савдони молиялаштиришнинг тижорат банклари томонидан содда ва тезкор тизимини яратиш, суғурталаш соҳасида халқаро тажрибани ҳисобга олиб такомиллаштирилган хизмат турларини таклиф этиш, логистика масаласидаги қатор масалалар;

- рақобат муҳитини ривожлантириш, кичик тадбиркорлик субъектларини эркин фаолият юритиши учун шароит яратиш, монополияни қисқартириш, устувор имкониятларга эга бўлган давлат идоралари тасарруфидаги ва таъсисчилигидаги корхоналар фаолиятини тартибга солиш;

- янги тадбиркорлик ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун тадбиркорларга ер участкаларини ажратиш тизимидаги муаммоларни ҳал қилиш, аукцион тизимини такомиллаштириш, қурилишга рухсат олиш жараёнларини қисқартириш;

- ёшларни тадбиркорликка ўргатиш, уларни бандлигини ошириш, юқори ҳақ тўланадиган барқарор иш ўринларини яратиш, касбга тайёрлаш соҳасида давлат томонидан ажратиладиган грант маблағлар миқдорини ошириш ва бошқалар.

Ушбу масалаларда партиямиз ижроия аппарати масъул ходимлари томонидан тадбиркорлар фикр ва таклифларини умумлаштириб, зарур чоралар ҳам белгиланади.

Актам ХАИТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Спикери ўринбосари,

O'zLiDeP фракцияси раҳбари

Ўхшаш янгиликлар

  1. RASUL 31 июл 2020 23:28
    Тадбиркорлар купаяверсин улар уз ортикча маблагларидан хакикий мухтожларга ердам беради. Хукумат ажратган пул таниш билиш! Назорат йук.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Актам Хаитов: Тадбиркор нафақат ўзига, балки ўзгаларга ҳам фойда келтиради