Навоий вилояти ҳокими коронавирус юқтириб олди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.
Вилоят ҳокими Қобил Турсунов Тошкентда даволанмоқда. Муолажалар 27 июлда бошланган.
Ҳозирча ҳокимнинг аҳволи ҳақида маълумот берилмади. Аввалроқ инфекция Сурхондарё вилояти ҳокими, Жўқорғи Кенгес раиси, Бухоро вилояти ҳокими ва бош вазир ўринбосарида аниқланган эди.