Актам Хаитов кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида бозорларда нархлар тушишини айтди

Актам Хаитов кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида бозорларда нархлар тушишини айтди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Хаитов кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида бозорларда нархлар тушишини маълум қилди. Бу ҳақда кун.уз қуйи палата маълумотига таяниб хабар қилди.

Хаитовнинг қайд этишича, карантин даврида талаб юқори бўлган 2020 йилнинг 31 декабрига қадар ун, ўсимлик мойи, гўшт ва сут маҳсулотлари, шакар, гигиена воситалари ва уларнинг хом ашёси каби қатор истеъмол маҳсулотлари импортига божхона тўловлари ва акциз солиқлари ноль ставкада белгиланди.

«Карантин шароитида нархларнинг ўсиш динамикаси вақтинчалик тусга эга, иккинчи ярим йилликдан бошлаб қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг янги ҳосили йиғимидан кейин ҳамда ҳукумат томонидан озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар туфайли бозорлар тўлиши натижасида нархлар тушади», – дейди Ҳайитов.

Хаитовнинг сўзларига кўра, ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари маҳаллий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ишини енгиллаштириш ва маҳсулотнинг истеъмолчига етиб боришини таъминлаш учун бор кучларини ишга соладилар.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Гули 5 август 2020 12:05
    Бозорлардаги нархлар каттик назоратга олинмаяпди назаорат факат курук гап
  2. ИЛХОМЖОН 1 август 2020 17:15
    Уша чора тадбирлар нимагадир сезилмаяпти.1 кг ун 5 минг,5л ёг 55,60 минг шуми нарх тушгани.Рузгорга керакли нарсалар асосан шуларку
  3. Ali 1 август 2020 13:08
    Faqat bozorni nazorat qilish yana ham narxni oshirib boradi!
  4. Ислом 31 июл 2020 18:44
    Мавсумий махсулотларни нархи тушиш мумкин ишонаман лекин Гушт ,Ун ,мойни н,шакар архи тушмаеди качонки хукумат бу махсулотларни ўз зиёонига олиб нархини тушурмаса . Қолгани қуруқ гап менимча . Мен еошим 40 шу еошгача шу маҳсулотларни нархи факат кутарилган !
  5. Azik 31 июл 2020 15:18
    Агар хакикий дехкон хакикий ишлаб чикарувчини узи сотганида нархлар хозиргидан камида уч баробар арзон булган буларди.Аммо афсуски исталган махсулот туртинчи ё бешинчи кулдан етиб келяпти савдо расталарига.Хамма нарсани чорасини кураётган давлатимиз ва хукуматимиз тез орада бунга хам эътибор каратиб нархларнинг камида уч баробарга суний усиши олди одинади.
  6. Мавжуда Рашидова 31 июл 2020 13:38
    Албатта курилаётган чоралар натижасида бозорларимиз махсулотлар билан тулади ва нархлар тушади. Бу огир кунлар утиб кетади.
  7. RASUL 31 июл 2020 13:34
    Бозорларларда эмас хамма жойда нарх наво издан чиккан.ОЛЛОХ ИМОНИНИ пулга амаштираетганлани икки дуне жазосини УЗИ берсин!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
Бугун, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Актам Хаитов кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида бозорларда нархлар тушишини айтди