Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов вафот этди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Аввалроқ Ерниязов коронавирусга чалиниб шифохонага ётқизилган эди. Кеча унинг аҳволи оғирлашгани айтилганди.
Қилинган муолажаларга қарамай Ерниязов 31 июль куни 73 ёшида оламдан ўтди. Фурсатдан фойдаланиб таҳририятимиз номидан марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этамиз.