Қашқадарёда 3 августдан карантин чекловлари юмшатилади. Бу бўйича вилоят махсус комиссиясининг ахбороти эълон қилинган.
3 августдан вилоятдаги туман ва шаҳар раҳбарлари ҳамда ҳудудий махсус комиссия раисларига айрим ваколатлар берилади. Хусусан, улар ушбу санадан бошлаб ҳудуддаги буюм ва қурилиш моллари бозорлари, савдо, маиший хизмат, умумий овқатланиш жойларига фаолиятини бошлашга рухсат беришлари мумкин. Бунда барча жойларда кириш ва чиқишда ҳароратни ўлчаш асбоби ва антисептиклар билан таъминланиши керак бўлади.
Шунингдек, улар карантин қоидаларига бўйсунмаётган ташкилот ва муассасалар, савдо ва маиший хизмат объектларини тегишли қарор билан фаолиятини тўхтатиш ҳуқуқига ҳам эга бўлади.
Бундан ташқари, масъуллар хизмат кўрсатувчи ходимларнинг шахсий ҳимоя воситалари (тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоп)дан фойдаланишини ва ижтимоий масофани (2 метр) сақлаган ҳолда хизмат кўрсатишини таъминлашлари керак бўлади.
Шу билан бирга ҳудудлардаги постлар сонини камайтириш, аниқ вақт учун чеклов ўрнатиш ва бошқаларни босқичма-босқич амалга оширишлари зарур бўлади.
Шунингдек, ҳудудда тиббий билимга эна ишсиз фуқаролар дезинфекция тадбирларига жалб қилиниши керак бўлади. Ҳудудлардаги ички ишлар раҳбари, бош солиқчи, СЭОМ раҳбари ва ҳоким карантин қоидаларини бузаёган тадбиркорларни жавобгарликка тортиб, уларга тушитириш ишларини ишларини олиб бориши, шу билан бирга, улар нарх-навонинг ошиб кетишига йўл қўймасликлари зарурлиги таъкидланган.