Қирғизистонга Ўзбекистон томонидан 560 минг долларлик инсонпарварлик ёрдами ажратилди. Бу ҳақда ЎзА Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазири Замирбек Аскаровнинг ахбортотига таяниб хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистон Қирғизистонга 2 минг тонна ун, 9,5 минг дона комбинезон, 12 минг дона ниқоб, 25 минг дона қўлқоп, 500 дона ҳимоя кўзойнаги, 200 дона пирометр, 45 тонна хлор етказиб берган.
Ушбу инсонпарвалик ёрдамининг умумий қиймати 560 минг долларни ташкил қилган.