Муҳтарам Президентимизнинг байрам туҳфаси сифатида Бухоро вилояти бўйича 13544 та кам даромадли “темир дафтар”га киритилган, пандимея сабабли даромадидан айрилган, эҳтиёжманд оиланинг 50 минг нафар аъзоси учун ажратилган 200 минг сўмдан, жами 10 млрд. сўм пул маблағлари сектор раҳбарлари, корхона-ташкилот ходимлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида манзилли равишда тарқатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6038-сонли Фармонига асосан республика миқёсида 400 минг эҳтиёжманд оилаларнинг 1,7 млн. нафар аъзосига 380 млрд. сўм пул маблағи тарқатилиб, бир марталик моддий ёрдам кўрсатилиши белгиланди.
Ажратилган маблағларнинг, эҳтиёжманд оилаларга, ўз вақтида етиб бориши Президент Халқ қабулхоналари томонидан назоратга олинди.
Қурбон ҳайити-халқимизнинг асрлар давомида сайқалланиб келаётган инсонпарварлик, саховат, меҳр-оқибат ва одамийлик фазилатларининг ифодасидир. Ҳайит арафасида одамлар бир-бирининг ҳолидан хабар олиш, камбағал ва бева-бечораларга мурувват кўрсатиш, касалмандларнинг кўнглини кўтаришни одат қилишган. Айниқса, Коронавирус пандемияси туфайли оғир шароитга тушиб қолган оилалар, иш ўрнини йўқотган ва даромад манбаидан айрилган фуқаролар учун Президентимиз томонидан кўрсатилган юксак даражадаги бу эътибор айни муддао бўлди.
Кам таъминланган эҳтиёжманд оила вакиллари Президент совғасини олиш жараёнларида Президентимизга ўз миннатдорчиликларини билдириб ўтдилар. “Ғамхўрлик учун Президентга раҳмат!" - дейди шофирконлик кам таъминланган оила бекаси Шафоат Холова у киши томонидан юборилган байрам совғасини қабул қилиб олгач ўз шукроналигини бидириб.
“Юртимиз тинч бўлсин, юртбошимизни умрлари узоқ бўлсин” дейди яна бир эҳтиёжманд оила аъзоси Қоракўл туманида яшовчи I гуруҳ ногирони Н.Болтаев.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига моддий ёрдам ажратилиши билан боғлиқ муаммолар юзасидан келиб тушаётган мурожаатларни тезкорлик билан кўриб чиқилиши тизими йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Бухоро вилояти Халқ қабулхонаси назоратида келиб тушган мурожаатларнинг барчаси шу куннинг ўзида сектор раҳбарлари ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда кӯриб чиқилиб, моддий ёрдам ва зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш орқали ижобий ҳал этилиши таъминланди. Фуқаролар мурожаатларини тезкорлик билан кӯриб чиқилиб, ижобий ҳал қилиб берилганлиги сабабли Президтимизга ӯз миннатдорчиликларини билдириб ташаккурномалар ёзиб бердилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси
Бухоро вилоятидаги Халқ қабулхонаси