O'zLiDeP фракцияси аъзолари қонун лойиҳалари юзасидан ўз позициясини билдирди

O'zLiDeP фракцияси аъзолари қонун лойиҳалари юзасидан ўз позициясини билдирди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг видеоконференц алоқа тарзидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар қилди.

Унда фракция аъзолари томонидан бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги биринчи масала — “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидани атрофлича муҳокама қилинди. Лойиҳа билан жамият бошқарув органлари хусусан кузатув кенгаши аъзоси, директори ёки бошқаруви аъзоси, шунингдек, ишончли бошқарувчиси ўз ҳаракатлари ва (ёки) ҳаракатсизлиги сабабли жамиятга етказилган зарар тушунчаси аниқлаштирилиб уларнинг жавобгарлиги белгиланмоқда. Шундан келиб чиқиб лойиҳада жамият акцияларининг камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядори ҳам жамият бошқарув органлари ҳаракатсизлиги оқибатида жамиятга етказилган зарар ва талофатни қоплаш юзасидан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш хуқуқи аниқлаштирилмоқда.

Фракция аъзоларининг таъкидлашича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши миноритар акциядорларнинг ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаб, уларнинг манфаатдорлигини оширишга, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ва халқаро майдондаги имиджини оширишга ва бизнес муҳитининг барқарорлигини таъминлашга, Ўзбекистонинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини янада яхшилашга хизмат қилади.

Йиғилиши шунингдек, “Архив иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Лойиҳа билан бир қатор ўзгартишлар киритилмоқда. Хусусан, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар тугатилаётганда, уларнинг қонун ҳужжатлари белгиланган тартибда тегишли архивларга топширилиши шарт.

Бундан ташқари, Давлат архивларининг биноларини уларнинг ўрнига белгиланган талабларга жавоб берадиган янги бино билан таъмирланмасдан туриб ушбу архив биноларини бегоналаштиришга йўл қўйилмайди. Шунингдек, қонун лойиҳасида вазирликлар, идоралар, ташкилотларга Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисмини доимий сақлаш ҳуқуқи берилиши ва уларда давлат ихтисослашган архивларини ташкил этилиши белгилаб қўйилмоқда. Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисмини доимий сақлаш ҳуқуқи ҳамда давлат ихтисослаштирилган архивларини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Йиғилишда фракция ваколатларига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » O'zLiDeP фракцияси аъзолари қонун лойиҳалари юзасидан ўз позициясини билдирди