Президент тез тиббий ёрдам ходимларига бериладиган мукофот пулларини ортиқча қоғозбозликсиз, ўз вақтида тарқатиш бўйича кўрсатма берди

Президент тез тиббий ёрдам ходимларига бериладиган мукофот пулларини ортиқча қоғозбозликсиз, ўз вақтида тарқатиш бўйича кўрсатма берди
Жорий йил 4 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда пандемияга қарши курашиш бўйича мамлакатда олиб борилаётган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда Шавкат Мирзиёев эҳтиёжманд аҳоли билан ишлашда янги, шаффоф ва адолатли тизим йўлга қўйилишини маълум қилди. Президентнинг бугун имзоланган “Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, мамлакатимизда Ижтимоий ҳимоя ягона реестри жорий этилиши белгиланди.

Мазкур тизим Сирдарё вилоятида тажрибадан ўтиб, ўз самарасини кўрсатгани ва жорий йил якунига қадар уни барча ҳудудларда босқичма-босқич жорий этилиши таъкидлаб ўтилди.

Давлатимиз томонидан ижтимоий ёрдамлар кўлами кенгайтириб борилиши жараёнида ушбу янги тизимнинг муҳимлигига эътибор қаратилди. Жумладан, ижтимоий нафақа олувчилар сони ҳозирги 600 мингдан жорий йил охиригача 1 миллион 200 минг, 2021 йилда эса 1 миллион 500 минггача етказилиши белгиланган. Бу борада Ягона ижтимоий реестр орқали барча ижтимоий ёрдам бир хил мезон ва бир хил ҳужжат асосида берилиши кўзда тутилган.

Энг муҳими, келгуси йил 1 январдан бошлаб, кам таъминланган оила мақомини олиш учун фуқаролардан ҳозиргидек 12 та идорадан 30 дан зиёд маълумотлар талаб қилинмайди. Эҳтиёжманд оилаларга 30 турдаги ижтимоий ёрдам ва хизматлар осон ва қулай тарзда тақдим этилади.

Йиғилишда ёрдам пулларига муҳтож оилалар рўйхати маҳаллалар кесимида адолатли тузилиб, халқ депутатлари маҳаллий кенгашларида тасдиқланиши лозимлиги таъкидланди.

Маблағларни адолатли тақсимлашда маҳалла ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, ижтимоий ёрдамни мақсадли етказиб беришга нуронийлар ва фаолларни жалб этиш муҳимлиги айтилди.

Шу билан бирга, 50 минг нафар тез тиббий ёрдам ходими учун ажратилган 200 миллиард сўм мукофот пулларини ҳам ортиқча қоғозбозликсиз, ўз вақтида тарқатиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Дангал 6 август 2020 00:00
    Яна коррупция качонгача узимизни алдаймиз
  2. Анвар Ҳ 5 август 2020 15:16
    Ҳаммага баб-баробар бермагунча мана шунақа муаммолар бўлаверади. Қўшни давлатлар ҳам, европадаги барча давлатлар ҳам ўз фуқароларининг ҳаммасига ТЕНГ пул тарқатди.
    Нега бу ишда давлат раҳбариятимиз бошқа давлатлатдан ўрнак олмади? Аҳир айнан халққа ёрдам учун деб катта-катта кредитлар олинган эдику?!
    Оларда кирар жоним, берарда чиқар жонимми.... А?
  3. Гули 5 август 2020 11:39
    Хамма жойда таниш билишчик куйнидан тукилса кунжига
  4. кимсан 5 август 2020 04:15
    Яна таниш билишчилик эканда бирирчи навбатда урокда ва мошокда йуклар кейин етганича колганлар бечораларга шофтоли коки
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент тез тиббий ёрдам ходимларига бериладиган мукофот пулларини ортиқча қоғозбозликсиз, ўз вақтида тарқатиш бўйича кўрсатма берди