Кеча, 4 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида йиғилиш бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Йиғилишда тиббиёт соҳасида амалга оширилган ишлар танқид қилинди.
“Тиббиёт соҳасида умуман ислоҳотлар қилинмаган, десак бу ҳам адолатдан. Лекин 3 йил ичида қилган ҳаракатларимиз билан зўрға ушлаб турипмиз. Тасаввур қилинглар вазият 2016 йилда кузатилганда қандай бўлар эди? Агар даволаниш тизимини 10 кун ичида жой-жойига қўймасак аҳволимиз яхши бўлмайди. Яна бир марта айтаман, қанча кўп одамларни карантинда ушласак, шунча қийнаймиз. Шунинг учун тезроқ даволаш тизмини ўрганиб олсак қилган ишларимиз ўзининг ижобий натижасини бера бошлайди”, – дейди Шавкат Мирзиёев.
Аввалроқ ушбу йиғилишда Президент тез тиббий ёрдам ходимларига бериладиган мукофот пулларини ортиқча қоғозбозликсиз, ўз вақтида тарқатиш бўйича кўрсатма бергани ҳақида ёзган эдик.