Жорий йил Фарғона вилоятида 10140 та кўп қаватли уйлар қурилади. Ушбу уйлар кам таъминланганлар ва ногиронлар учун қурилади.
Ушбу рақамлар ўтган йилгидан икки бараварга кўп. Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев олиб борилаётган ишлар билан танишди ва вилоят аҳлини уй билан таъминлаш бўйича ўз фикрини билдирди.
“Фарғона вилоятида биронта ҳам уйсиз фуқаро қолмайди. Биз Президент топшириғини бажаришимиз керак. Биз вилоят аҳолисига бахтли ҳаёт тақдим этишимиз лозим. Мақсадларга эришиш учун комплекс ишлар амалга оширилмоқда”, – деди ҳоким.