Бугун давлат раҳбари йиғилиш ўтказди. Унда ОТМларда янги ўқув йилига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев ўқув йилини онлайн режимда бошлаш кераклигини таъкидлади. Мутасаддиларга энг олис туман ва қишлоқларни ҳам юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш топшириғи берилди.
Бундан ташқари, давлат раҳбарининг топшириғига кўра, талабалар учун махсус қулай интернет тарифлари ҳам жорий қилинади. Талабалар учун қулай тариф жорий қилиш таклифини Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори Гулчехра Рихсиева билдирди. Эслатиб ўтамиз, юқори курс талабалари учун ўқиш сентябрдан масофавий таълим тарзида бошланади. Ҳозирда барча ОТМлар янги ўқув йилини бошлаш бўйича тайёргарлик кўрмоқда.