Элёр Ғаниев лавозимидан бўшатилди. Ғаниев шу кунгача Транспорт вазири сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Маълум қилинишича, у бошқа ишга ўтгани муносабати билан лавозимидан озод этилган бўлган. Ҳозирча Ғаниевнинг янги иш жойи ҳақида маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Элёр Ғаниев 2020 йилнинг февраль ойида Транспорт вазири лавозимига тайинланган эди.