Сенат раиси карантин чоралари босқичма-босқич бекор қилинишиини айтди

Сенат раиси карантин чоралари босқичма-босқич бекор қилинишиини айтди
Ўзбекистон Сенати раҳбари карантин чоралари босқичма-босқич бекор қилинишии ҳақида айтди. Танзила Норбоева бу ҳақда Сенатнинг навбатдаги йиғилишида маълум қилди.

«Ҳозирги қийинчиликлар албатта ўтади. Пандемия ҳам барҳам топади. Бироқ келгусида бу каби қийинчиликлар бўлмайди деб ҳеч ким кафолат бера олмайди. Шундай экан, барча соҳалардаги тартиб-таомилларни мана шундай шароитларга мослаштиришимиз зарур деб ҳисоблаймиз.

Эндиликда карантин чоралари босқичма-босқич бекор қилинади. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тўғрисидаги кенг тарғибот ишларини кучайтиришимиз, касалликка чалинганларни ишлаб чиқилган протоколлар асосида даволаш билан бирга нормал ҳаётга қайтаришимиз, яъни иқтисодиётимизни ривожлантиришимиз зарур», – дейди Норбоева.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда карантин чоралари 16 мартда ўрнатилган эди. Карантин мамлакатимизда камида 15 августга қадар давом этади.

Аввалроқ Норбоева санитария-эпидемиология масъулларининг талон-тарожликлари ҳақида гапирган эди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. O`ZBEK 10 август 2020 10:31
    САБРЛИ БУЛАЙЛИК. ЯКИНЛАРИМИЗНИ, ЭНГ МУХИМИ КАРИЯЛАРИМИЗНИ ЭХТИЁТ КИЛАЙЛИК. ХАММАГА ОЛЛОХДАН ШУ КАССАЛИКДАН ТЕЗРОК УТИБ ШИФО ТОПИШИМИЗНИ СУРАЙЛИК.
  2. Parizoda 9 август 2020 00:19
    Ха албатта. Лекин соғлик хам керак. Бу карантин бежизга давом этаётгани йуқку ахир. Шунинг учун сабр қилайлик азизлар.
  3. Janibek 8 август 2020 22:57
    Produkta olishga xam pul qomadi tugasin karantin tezroq
  4. AZim muradov 7 август 2020 21:29
    KArantinda ancha qiyin bovotti ishlomiyamiz uyda juda utirib qoldik kundalik ishda ishlardim xabardan xursandman xamma sog bolsin
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Сенат раиси карантин чоралари босқичма-босқич бекор қилинишиини айтди