Ўзбекистон бўйлаб карантин чоралари юмшатилишда давом этмоқда. Хусусуан, 10 августдан бошлаб Бухоро вилоятида ҳам карантин чоралари босқичма-босқич юмшатилиши маълум қилинди.
Махсус комиссия қарорига кўра 10 август, душанба кунидан бошлаб вилоятда умумий овқатланиш шохобчалари, меҳмонхоналар, тренажёр заллар, нодавлат таълим марказлари, тўгараклар, нодавлат боғчалар, буюм, қурилиш моллари савдоси ва бошқа фаолият тури билан шуғулланадиган бозорлар,сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолиятига рухсат берилади.
Бунда тренажёр залларда индивудал шуғулланишга рухсат берилади ҳамда нодавлат таълим марказларида аввалдан келишидган ҳолда 10 кишидан ошмаган гуруҳ ташкил этиб шуғулланиш мумкинлиги қайд этилди. Аввалроқ Фарғона, Андижон ва Қашқадарё вилоятларида, шунингдек, Зарафшон шаҳрида карантин чоралари юмшатилгани маълум қилинган эди.