Сергели тумани ҳокими бир йил ҳам ишламай лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларда маълум қилинди.
Туман ҳокими Бахтиёр Шомуротов нима сабабдан ишдан олингани маълум эмас. Ҳоким ўринбосари Мурод Турғунович Исабоев эндиликда вақтинча ҳоким бўлиб туради.
Маълумот ўрнида, Шомуротов 2019 йил сентябрь ойида туманга ҳоким этиб тайинланган эди.