Жаҳонгир Ортиқхўжаев туман ҳокимларини жазолади. Пойтахт ҳокими бу бўйича фармойиш имзолади.
Ортиқхўжаев томонидан имзоланган ҳужжатда туман ҳокимлари пандемия даврида йўл қўйган хатолари учун интизомий жазога тортилгани маълум қилинган. Туман ҳокимларини жазолаш бўйича фармойиш 8 август куни имзоланган.
Ҳайфсан олганлар рўйхатидан қуйидаги туманлар ҳокимлари ўрин олган: Юнусобод, Яшнобод, Чилонзор, Учтепа ва Мирзо-Улуғбек. Шаҳарликлар пандемия даврида ушбу туманлар ҳокимлари устидан кўпроқ шикоят қилишган.