Депутат ҳозирги иқтисодий аҳволдан келиб чиқиб ОТМларда контракт нархларини пасайтириш лозимлигини айтмоқда

Депутат ҳозирги иқтисодий аҳволдан келиб чиқиб ОТМларда контракт нархларини пасайтириш лозимлигини айтмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Шаҳноза Холмахаматова ОТМларда контракт нархларини пасайтириш лозимлигини айтмоқда. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар қилди.

Депутат ҳозирги пандемия шароити ҳамда ушбу ҳолатда иқтисодий аҳволни ҳисобга олиб тўловлар нархини пайстириш бўйича таклиф берган.

“Ҳаммамизга маълумки, юртимизда карантин даврида иқтисодиётни барқарорлигини таъминлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан зарур чора-тадбирлар белгилаб берилишига қарамасдан минг афсуски, пандемия ҳолати жиддий давом этмоқда. Айниқса, бу ҳолат фуқароларимиз даромадларига салбий таъсир кўрсатаётгани кишини ташвишлантиради. Ушбу синовли кунларда халқимиз ҳам маънавий, ҳам иқтисодий қўллаб-қувватлашга ҳар қачонгиданда муҳтождир.

ОТМларда бу йилги ўқув жараёнлари юртимизда эпидимиологик вазият барқарорлашгунча катта эҳтимол билан масофавий усулда олиб борилиши режалаштирилмоқда. Таълим бериш масофавий бўлса, ўз-ўзидан таълим муассасаларидаги харажатлар ҳам бир мунча камайиши тайин.

Бундан ташқари бугунги кундаги пандемия вақтида барча оилаларда бўлаётган иқтисодий шароитдан келиб чиқиб, тўлов-контракт нархларини ҳам пасайтириш лозим. Таълим online шаклда олиб борилса, талабалар ва уларнинг ота-оналарига интернет тўловлари ҳам албатта қўшимча харажат ҳисобланади. Тўғри online шаклда таълим олиш талабалар учун йўл кира харажатлари, вилоятлардан келиб Тошкент шаҳрида ва вилоят марказларида таълим олаётган талабалар учун ётоқ, турар-жой харажатлари тежалишига олиб келади. Лекин ҳозирги вазиятни ҳисобга оладиган бўлсак, бу тежамкорлик етарли эмас. Юқоридагилардан келиб чиққан холда ОТМ ларда контракт тўловларини камайтириш ёки карантин ўтгунга қадар имтиёзли вақт бериш лозим”, – дейди депутат.

Шунингдек, депутат икки ёки ундан ортиқ фарзандлари контрактда ўқийдиган оилалар учун имтиёз жорий этишни ҳам таклиф этди.

"Катта умид билан айтамизки, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларини ҳам ОТМ ларида тўланадиган контракт-тўловларидан озод қилинса, бу уларга берилган катта ишонч ва имконият бўларди. Икки ёки ундан ортиқ фарзандлари тўлов - контракт асосида ўқиётган оилаларимиз бор. Худди шундай оила фарзандлари учун ҳам контракт тўловларига чегирмалар қилиб берилса, қанчадан-қанча оилаларнинг мушкули осон бўларди. Ёки фарзанди супер-контрактда таҳсил олаётган ва бугунги кунда пандемия туфайли даромадидан айрилган оилаларга кўмак ва имтиёзлар жорий этилса, халқимизнинг оғири енгиб бўлиб, эркин нафас оларди. Чунки ҳозирги пандемия шароитда ўғил-қизларимизни илмли, ҳунарли бўлиш учун қанча кўп имконият ҳамда шароит яратиб бера олсак, юртимиз келажаги ва тараққиётига шунча кўп ҳисса қўшган бўламиз. Зеро, бугунги талабалар эртанги олимлар, шоирлар, раҳбарлар ёки вазирлар эканини унутмаслигимиз лозим", - дея қўшимча қилди Шаҳноза Холмахаматова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олий таълим вазири бу йил контракт нархи тушмаслигини ва кўтарилмаслигини маълум қилди. Шунингдек, вазир контракт тўлай олмайдиган талабалар билан қандай йўл тутилиши ҳақида ҳам гапирган эди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Кимсан 11 август 2020 14:36
    ПАДАРИНГИЗГА КАТТА РАҲМАТ Шаҳноза Холмахаматова.Бу масалани курариб чиқибсиз энди охиригача етказинг.Қанча савобга қоласиз.Давлат бюжитидан ўғирланаётган пуллар хисобига минглаб мутахассислар тайёрлаш мумкин.
  2. Кuvandik 10 август 2020 22:17
    илтимос депутатла хеч нарсани тушириш хакида гапирмангла
  3. Шахрибону 10 август 2020 13:35
    Жудда тугри фикр еш булса хам халкнинг енини олибди хозирги шароитда Ота оналарга кийин
  4. olim 10 август 2020 13:10
    Шу фикрлардан, факат оддий самимий укишга интилувчан одамлар ютиб чикади.яхши изох лекигин инобатга олишармикан.............
  5. Абдулло 10 август 2020 12:13
    Укиб пул тулайди шуни пулсиз укитса бумайдими порахурлани камайтиган булармиди давлатни пулига укисин,узларинг ейверманглар.
  6. Maftuna 10 август 2020 12:00
    Bo‘larkan-ku ,talabalar va ularning ota-onalarini o‘ylaydigan deputat bor ekanku
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Депутат ҳозирги иқтисодий аҳволдан келиб чиқиб ОТМларда контракт нархларини пасайтириш лозимлигини айтмоқда