Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони президент сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлади

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони президент сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони Беларусь Республикаси Президенти сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабар қилди.

“Давлатимиз раҳбари ўз мактубида сайловчилар иштирокининг юқори даражаси ва овоз бериш натижалари Беларусь халқининг Александр Лукашенкога бўлган улкан ишончини ва бирдамлигини, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш, мамлакатда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш йўлида амалга оширилаётган самарали ислоҳотлар давом эттирилишини тўлиқ қўллаб-қувватлаётганини яна бир бор намоён этганини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш икки томонлама муносабатларни аниқ мазмун – иқтисодиёт тармоқларида кооперация бўйича муҳим лойиҳалар ва гуманитар алмашинувга оид дастурлар билан бойитишига ишонч билдирди.

Давлатимиз раҳбари Александр Лукашенкога мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва янги зафарлар, дўст Беларусь халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади”, – дейилади матбуот хизмати ахборотида.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Тохир 10 август 2020 22:57
    Лукашенко сиёсатни тўғри йўлга қўёлмади, энди у тўғри йўлни тополмайди. Лекин бошқаси Беларус халқини ундан баттар қилишиям мумки.
  2. Реалист 10 август 2020 20:46
    Ғирт диктатор-ку Лукашенко,
    сайлов хам ғирт масхарабозлик бўлган,шунинг учун Беларусь халқи норозилик билдиряпти.
  3. Диктатор 10 август 2020 18:57
    Авторитар президент Лукашенко хокимиятни тиш тирноги билан епишиб олган, халкни жонига тегиб 6 марта сайланаяпти. Лукашенко ва Рахмон 2 та рекордсмен авторитар диктаторлар (26 йилдан бери), улардан кейин Путин ва Бердымухамедов , Алиев лар (20 йил лар атрофида) СНГ/МДХ авторитар диктаторлар клуби фаоллари, шулар билан бу клубни епиш вакти пишиб колди. Узимизники 10 йилдан ортик колмаслиги керак, уз конституцион вакти белгиланган 2 муддатдан ошмаслиги керак.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенкони президент сайловида эришган ишончли ғалабаси билан қутлади