ДХХ гиёҳвандликка қарши рейд тадбирларини ўтказди

ДХХ гиёҳвандликка қарши рейд тадбирларини ўтказди
Гиёҳванд моддалар истеъмоли ва ноқонуний савдоси жамиятга ва инсониятга катта хавф туғдириб келган. Ушбу заҳри қотилнинг мамлакатимиз ҳудудига кириб келиши ва тарқалишига қарши курашиш борасида республика ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан кескин чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Жумладан, ДХХ ЧҚ ҳарбий хизматчилари томонидан Тошкент вилояти Бекобод шаҳри Сайхун МФЙ ҳудудидан ўтувчи «ўзбек-тожик» давлат чегарасидан мамлакатимизга олиб кириш учун Тожикистон томонидан улоқтирилган 892,5 г «гашиш» гиёҳвандлик моддаси топилди. Ҳозирда, мазкур гиёҳванд модданинг кимга тегишли эканлигини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда Тупроққалъа тумани «Саримой» ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида «Самарқанд-Урганч» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган 1978 й.т. Ц.С. бошқарувидаги «Malibu» русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашинанинг тепа ойна қисмида 3 дона целлофан пакетларда алоҳида скотч билан ўралган жами 336 г «опий» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Ц.С. ушбу оғуни Самарқанд вилоятида «Алишер» исмли шахсдан келгусида сотиш мақсадида 2.300 АҚШ доллари ҳамда 35.500.000 сўмга сотиб олганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, «Тошкент-Урганч» йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган «Isuzu» русумли юк автомашинаси ҳам «Саримой» ЙПХ масканида тўхтатилиб текширилди. Натижада, автомобилда йўловчи сифатида кетаётган, 1972 й.т. Р.Ё. ёнидан 185,49 г «опий» гиёҳвандлик воситаси топилди.

Маълум бўлишича Р.Ё. таниши «Қудрат» исмли шахс билан ўзаро тил бириктириб, «Мадиёр» исмли шахсдан тахминан 600 г «опий» гиёҳвандлик воситасини 6.800 АҚШ долларига сотиб олган. Ундан тахминан 400 г Қудратда қолдириб, қолган қисмини сотиш мақсадида Хоразмга олиб кетаётган бўлган.

«Саримой» ЙПХ масканида аниқланган яна бир ҳолат. «Тошкент-Урганч» йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган, 1973 й.т. Ю.Х. бошқарувидаги «Нyundai» русумли автомашина кўздан кечирилганда, унинг юкхонасидаги ноутбук жойланган сумка ичидан 133,35 г «опий» гиёҳвандлик воситаси холислар иштирокида процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ю.Х. Тошкент шахридаги «Фарход» дехқон бозори ҳудудида таниши «Абдували» исмли шахсдан 150 г «опий» гиёҳвандлик воситасини жами 19.500.000 сўм эвазига сотиб олганлигини ҳамда оз миқдорини ўзи истеъмол қилиб, қолган қисмини Хоразм вилоятида сотиш мақсадида олиб кетаётганлигини маълум қилди.

Яна бир ҳолат. ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Божхона бошкармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-тадбир давомида 1980 й. Андижон вилоятида туғилган, А.Ф. Тошкент шаҳридан Бухоро шаҳрида жойлашган темирчилик цехларидан бирига келган вақтида, унга тегишли бўлган чарм сумка кўздан кечирилганда, унинг ичида 173,15 г «гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Бундан ташқари олинган тезкор маълумотлар асосида, Ф.А. Тошкент шаҳрида вақтинча яшаш хонадони кўздан кечирилганда, унга тегишли бўлган куртка чўнтагида ҳам 220 г «гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, холислар иштирокида процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Кейинги ҳолат пойтахтимизда қайд этилди. ДХХ ва шаҳар Божхона бошкармаси ходимлари томонодан 1980 й.т. Р.С. Чилонзор туманида 1974 й.т. И.Ш.га 100 г «гашиш» гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида қўлга олинди. Шунингдек, уларда мавжуд булган 1.550 АКШ доллари ва 2 млн. сўм ҳам ашёвий далил сифатида олиб кўйилди.

С.Р. Чилонзор туманидаги яшаш хонадони кўздан кечирилганда, у ерда 1976 й.т. И.О. ҳамда 1987 й.т. Р.А. тегишли бўлган 195 г «гашиш» моддаси топилди.

Хозирда аниқланган барча ҳолатлар юзасидан ЖК тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Абдулло 10 август 2020 21:00
    Ха бунканги иблисларни порахур амалдорга кушиб отиш к.к ..опий марихуана нашани пули куп бойла чекади оддий канбагал вино арок ичади узи хаммаси харом.умурбод камок бериш к.к тамом.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

“Мурожаатдан даромадга 5 қадам”: амалий натижалар

Одамларнинг дардини ҳис этиш, оғирини енгил қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш бугун давлат идоралари раҳбарлари ҳамда масъуллари...
4-10-2024, 20:52

INMerge 2024: Санoат етaкчиларини минтақада тexнoлoгик тараққиётни илгарилатиш учун бирлаштирувчи Иновaтсиoн Сaммит

INMerge 2024: Санoат етaкчиларини минтақада тexнoлoгик тараққиётни илгарилатиш учун бирлаштирувчи Иновaтсиoн Сaммит "INMerge" инoвaтсиoн...
4-10-2024, 13:20

Самарқанд давлат университетида халқаро академиклар форуми ўтказилди…

Самарқанд давлат университетида “Яшил энергиянинг барқарор ривожланишини жадаллаштириш, олий таълимнинг глобаллашувига кўмаклашиш”...
16-09-2024, 22:15

Марказий Осиёга қайтарилган ИШОНЧ…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақада янги сиёсий муҳит яратиш борасидаги тарихий хизматлари ҳақида Марказий...
9-08-2024, 20:07

Самарқанд давлат университетига 5 юлдузли университет мақоми берилди...

Самарқанд давлат университети дунёнинг энг нуфузли Quacquarelli Symonds (QS), Times Higher Education каби рейтинг агетликлари билан яқиндан...
23-07-2024, 22:05
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » ДХХ гиёҳвандликка қарши рейд тадбирларини ўтказди