Муфтийнинг ишдан кетгани ҳақидаги хабарлар рад этилди. Бу бўйича ахборот Мусулмонлар идораси томонидан тақдим этилди.
Маълум бўлишича, аввалроқ тармоқларда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов лавозимидан озод этилгани, унинг ўрнига бошқа раҳбар сайлангани ҳақида хабарлар тарқалган. Идоранинг билдиришича, муфтий ишдан кетмаган ва у ҳозирда ўз иш фаолиятини давом эттирмоқда.
Мусулмонлар идораси фуқаролардан бундай ёлғон хабарлар тарқатмасликни сўраб қолган.