Аввалроқ Тошкентда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва хавфсизлигини ошириш, экологик осойишталикни таъминлаш, чиқиндиларни қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
Маълум бўлишича Йиғилишда давлат раҳбари оҳирги 3 йилда чиқиндиларни бошқариш соҳаси учун 742 та махсус техника сотиб олингани ва 204 та полигон модернизация қилинганини айтиб, бунга бюджетдан 390 млрд сўм ажратилганини маълум қилди. Лекин шунга қарамай соҳада ҳали муаммолар кўплигини айтди.
Шунингдек, Президент Тошкент вилоятида бюджет ҳисобидан олинган 32 та, Қашқадарёда 23 та махсус техника талон-торож қилинганини айтиб ўтди. Йиғилшда шу билан бирга “Тоза ҳудуд” корхоналарининг дебитор қарздорлиги юқори экани ҳам таъкдидланди.