Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳафта охирида парламентга мурожаатнома тақдим этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Podrobno.uz ишончли манбаларга таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Мурожаатномада давлат раҳбари нафақат 2018 йилда амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиши, балки келаси йилда амалга оширилиши керак бўлган ижтимоий-иқтисодий йўналишларни белгилаб бериши кутилмоқда.
Ўтган йили Президент парламентга мурожаатни 22 декабрь санасида тақдим этган эди.