Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов коронавирус билан зарарланди. Бу ҳақда вазир телеграм каналда маълум қилди.
Шерматов дастлаб уйда даволангани ҳақида гапирди. Лекин кейинчалик аҳволи ёмонлашгач, муолажани шифохонада давом эттирган. Унинг сўзларига кўра вазир макатабларнинг бирида олиб борилаётган таъмирлаш жараёнини кўздан кечириш вақтида касалликни юқтириб олган бўлиши мумкин. Вазир қаерда таъмирлаш бўлса шуларнинг барчасини шахсан ўзи кўздан кечирганини таъкидлаган.
Шерматов унинг соғлиғи билан шахсан Президентнинг ўзи қизиққанини маълум қилган. Халқ таълими вазири Шавкат Мирзиёевнинг жамоасида эканидан ғурурланишини билдирган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мамлакатимизда бир нечта мутасаддилар коронавирусга чалинган эди. Кеча эса уларнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди.